Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “Зиё” масжидининг бунёд этилган янги биноси очилиш маросимида иштирок этмоқдалар.
Меҳмонлар ушбу жомега ташриф асносида намозхонларга қилинган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишмоқда, ҳудуд аҳлини янги жоме билан мубарокбод этиб, улар билан самимий суҳбатлашмоқда. Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган инсонлар ҳақига дуои-хайрлар қилинмоқда.
Очилиш маросимининг тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Муҳйиддин ибн Арабий айтадилар: “Кимнинг қандай ҳожати бўлса, шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини 40 марта ўқисин. Шундан кейин, Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: “Аллоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингни ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил”.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ