Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2025   |   2 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:42
Пешин
12:30
Аср
17:10
Шом
19:11
Хуфтон
20:29
Bismillah
25 Август, 2025, 2 Рабиъул аввал, 1447

Ҳижома билан шуғулланиш ва унга ҳақ олиш мумкинми?

07.02.2024   1250   2 min.
Ҳижома билан шуғулланиш ва унга ҳақ олиш мумкинми?

Cавол: Бир танишим бу иш орқали топилган пул ҳалол эмас, бу билан шуғулланма деди. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳижома билан шуғулланиш ва у орқали топилган пул ҳам ҳалол бўлади. Бошқа ишларда бўлгани каби ҳижома қилишда ҳам шариат кўрсатмаларига амал қилиниши талаб қилинади. Шунинг учун қон олиш асносида мижозга заруратсиз озор бериш, аврати заруратсиз очилишига йўл қўйиш каби ишлардан сақланиш лозим. Бундан ташқари қон билан ишлаш гигиеник қоидаларга жуда ҳам катта эътибор бериши ҳам зарур. Чунки бугунги кунда қон орқали юқиши мумкин бўлган кўплаб хатарли касалликлар мавжуд экани маълум.

Фиҳқий манбаларнинг ижара бобида бу ишнинг жоизлиги баён қилинган. Жумладан Аллома ибн Нужайм бундай дейганлар: “Ҳажжомлик учун ҳақ олиш жоиз. Бунинг далили “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”, деган ҳадисдир. Қолаверса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан ҳозирги кунимизгача одамлар ичида одат бўлиб келаётган иш. Демак, бу иш ижмога кўра ҳам жоиз бўлади” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Мулла Алий Қори раҳмаҳуллоҳ ҳам бу ҳақда бундай деганлар: “Ҳаммомда чўмилиш учун ҳақ тўлаш ҳамда қон олувчининг хизматига пул бериш жоиздир. Қон олувчи, яъни “ҳажжом”га келсак, унинг жоизлигига ушбу ҳадисни далил сифатида келтириш мумкин: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Демак, ҳижома билан шуғулланиш шариатимизда жоиз касблардан саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Россияда вақтинча яшаб турган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

23.08.2025   8077   2 min.
Россияда вақтинча яшаб турган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиб турган фуқароларимиз билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, ҳуқуқий онгини ошириш, маърифатини зиёда қилиш бўйича суҳбатлар ўтказиш мақсадида шу йилнинг 20-24 август кунлари Ўзбекистон делегациясининг навбатдаги хизмат сафари уюштирилди.


Ставрополь ўлкаси ва Ростов вилоятига сафар қилган делегация таркибида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов ҳам иштирок этиб, ватандошларимизни истиқлолимизнинг 34 йиллиги билан қутлади.


Узоқ ўлкаларда ўқиб, ишлаб юрган ҳамюртларимиз билан ҳалол касб қилишнинг фазли, ақидада адашмаслик, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби, Исломда бағрикенглик, ватанпарварлик мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. Ҳар қандай диний мавзудаги маълумотлар борасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тегишли расмий интернет тармоқлардан фойдаланиш тавсия этилди. Турли диний оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги – ҳам шариат кўрсатмаси, ҳам замон талаби экани таъкидланди. Шунингдек, долзарб мавзудаги буклетлар тарқатилди. 


Ставрополь мусулмонлари қозиси Муҳаммад ҳазрат билан музокаралар олиб борилиб, Халқаро Кавказ университетида 60 давлатдан келиб таълим олаётган талабалар орасидаги 285 нафар ўзбекистонлик талаба билан учрашув ўтказилди. Университет раҳбарияти ушбу талабалардаги илмга ташналик ва одоб-ахлоқни алоҳида таъкидлаб, улар тимсолида Ўзбекистон халқига эҳтиромлари янада ошганини билдирди.


Учрашувлар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг дуойи саломлари етказилди. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ишлар, тинчлик, фаровонлик, динимиз равнақи йўлидаги ислоҳотлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.


Хизмат сафари давом этмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Россияда вақтинча яшаб турган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда Россияда вақтинча яшаб турган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда Россияда вақтинча яшаб турган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда Россияда вақтинча яшаб турган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда Россияда вақтинча яшаб турган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда Россияда вақтинча яшаб турган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари