Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июн, 2025   |   24 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:41
Bismillah
20 Июн, 2025, 24 Зулҳижжа, 1446

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

03.11.2020   5999   1 min.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмитаси жамоаси қадрли устоз, исломшунос олим, профессор Убайдулла Уватовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Убайдулла Уватов бутун умрини илм-маърифатга бахшида этган, элу юрт меҳрини қалбига, сиймосини кўз қорачиғига сингдирган заковатли олим эди. Мўътабар устознинг бир неча ўнлаб китоблари чоп этилган ва матбуотда юзлаб илмий мақолалари эълон қилинган.
Убайдулла Уватов Тошкент Давлат Шарқшунослик институти, Президент Админстрацияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Амир Темур, “Олтин мерос” жамғармалари, Имом Бухорий халқаро маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Халқаро ислом академиясида фаолият олиб бордилар.
Убайдулла Уватов юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг ҳаёти ва илмий-маънавий меросини халқнинг маънавий мулкига айлантириш борасида салмоқли ишларни амалга оширди.
Олимнинг мана шундай самарали меҳнатлари муносиб қадрланиб, 2017 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони, "Меҳнат шуҳрати" ордени ва 2020 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирландилар.
Аллоҳ таоло марҳум олимни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+)

18.06.2025   3357   2 min.
“Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+)

Шу йил 13 июнь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Хатмона – 2025” битирув тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Диний идора раис ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг таълим бўлими ходими Элёр Алимқулов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, фахрий устозлар, ота-оналар ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.
 

Дастлаб тадбирни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Маъмуржон Эркаев кириш сўзи билан очиш баробарида битирувчиларнинг 4 йил давомида эришган ютуқлари ҳақида маълумот берди.


Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ўз нутқида “Исломда таълимнинг моҳияти” ва “Юртимизда таълим-тарбияга оид амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзусида сўз юритди.


Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табригини ўқиб эшиттирди.


Сўнгра Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов битирувчилар, уларнинг устоз ва яқинларини табриклади.


Мазкур тадбирда жами 250 нафарга яқин меҳмон қатнашди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги “Вақф” ҳайрия жамоат фонди тарафидан 11 нафар билим юрти мударриси тақдирланди. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом юрти тарафидан эса 21 нафар талабага йил сарҳисоби бўйича мақтов ёрлиқлари топширилди.


Маълумот ўрнида 2024-2025 ўқув йилида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом юртини жами 72 нафар битирувчи тамомлади. Шунингдек, таълим муассасасида 16 июндан бошлаб икки ҳафта мобайнида якуний имтиҳонлар ўтказилади.


Тадбири якунида Ҳомиджон домла Ишматбеков юртимиз ривожи ва халқимиз равнақини тилаб хайрли дуолар қилиб берди. 


Саидазимхон САИДАКРАМОВ,

“Кўкалдош” ўрта махсус

ислом билим юрти мударриси

“Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+) “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари