НАЗМ
Ҳақ субҳонаҳунинг субутий
сифатларининг тафсили
Бор субутий сифатлари етти,
Ушбуларни салаф баён этти.
НАСРИЙ БАЁН
Пок ва муназзаҳ аллоҳ таолонинг
субутий (ўз зоти билан собит бўлган)
сифатлари тафсили
Аллоҳ таъолонинг субутий, яъни Ўз зоти билан собит бўлган сифатлари еттитадир, уни салаф(и солиҳийн) – олдинги ўтган солиҳ зотлар (саҳобалар, тобиъийнлар, дин имомлари) баён қилгандирлар.
ИЗОҲ. Бошқа ақоид китобларида Аллоҳ таъолонинг субутий сифатлари саккизта деб кўрсатилган ва таквин (билфеъл яратмоқ сифати) ҳам саналган.
НАЗМ
(1) Ҳаёт сифатиға ишоратдур
Бири бу еттидин ҳаётдурур,
Ул ҳаётеки бемамотдурур.
Бу ҳаёт эл ҳаётидек эрмас,
Васфи Ҳақ эл сифотидек эрмас.
Тану жондин эмас ҳаёти Анинг,
Ўхшамас халқға сифоти Анинг.
Бу етти сифатдан бири ҳаёт сифатидир, Яратган зотнинг ҳаёти ўлим билмас абадий ҳаётдир. Бу ҳаёт одамларнинг, яралмишларнинг ҳаётидек (тугайдиган) эмас, Ҳақ таъолонинг васфи – сифатлари ҳам яралмиш инсонларнинг (ва бошқа махлуқотнинг) сифатларидек эмас. Унинг ҳаёти тан ва жондан (бадан ва руҳдан) иборат эмас, Унинг сифатлари яралмиш нарсаларнинг сифатига ўхшамайди.
ИЗОҲ. Ҳаёт Аллоҳнинг азалий сифатларидандир. Бу сифат билан сифатланган бўлиш илм эгаси бўлмоқни тақозо этади. Аллоҳнинг ҳаёти азалий ва абадий ўлароқ Ўз зотидандир, Ўз зотидан бир зум ҳам ажралмайди. Унинг ҳаёти бошқа нарсалардан фойдаланиб вужудга келган эмас. Этлар, томирлар (бадан, жон) ва турли моддалардан вужудга келмоқдан ҳам пок ва муназзаҳдир. Аъзога эга бўлмоқ, турли моддалардан вужудга келган бўлмоқ, бор бўлиш учун ҳар қандай бир унсурга муҳтож бўлмоқ Аллоҳ таъоло ҳақида тасаввур қилинмайди.
Насрий баён ва шарҳ муаллифи:
Мирзо КЕНЖАБЕК
Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Иордания вақф ва ислом муқаддасотлари ишлари вазирлиги томонидан Ислом дини тинчлик, бағрикенглик, мўътадиллик экани ва уни ҳар қандай зўравонлик, куч ишлатиш, тоқатсизлик кабиларга қарши эканини ўз ичига олувчи «Амман рисоласи» нинг моҳиятига бағишланган 45 илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Иордания вақф вазири Холилий, Иорданиядаги Қирол Абдуллоҳ II номидаги даъватчилар тайёрлаш, малакасини ошириш институти ректори доктор Абдуссатор, Иордания бош муфтийси Аҳмад Ҳасанот, Иордания қироллик ҳузуридаги Қуддус ишлари қўмитаси аъзоси доктор Муҳаммад Сидр ва бошқалар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Саййиджамол домла Масайитов ўз маъруза ва суҳбатлари билан иштирок этмоқда.