Аллоҳ ва Унинг Росулидан юз ўгит! 17-ўгит: Ёмон гумондан четланинг!
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “ Эй, мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (Ҳужурот сураси 12-оят)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда шундай жумлалар келади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир..... дедилар». (Тўртовлари ривоят қилган)
Хулоса:
Аллоҳ таоло қалбимизни саломат қилсин. Мусулмон биродарларимизга нисбатан ёмон гумонда бўлишликдан, гумон сабабли кимнидир ёмон кўришдан, ўзгаларга шубҳа билан қарашдан Ўзи асрасин!
Олмазор туманидаги
“Мевазор” масжиди имом ноиби:
Ёрбек Ислом
حدثنا عباس الدوري نا محمد بن بشر العبدي نا مجمع بن يحيى عن عثمان بن موهب عن موسى بن طلحة عن طلحة قال: قلت: يا رسول الله كيف الصلاة عليك ؟ قال: قل :اللهم صل على محمد كما صليت على إبراهيم إنك حميد مجيد وبارك على محمد وعلى آل محمد كما باركت على إبراهيم إنك حميد مجيد.
Мусо ибн Талҳа розияллоҳу анҳу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Ё Аллоҳнинг Расули, сизга салавот қандай айтилади?” деб сўрадим.
У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин камаа соллайта ъалаа Иброҳийма иннака ҳамийдун мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа бааракта ъалаа Иброҳийма иннака ҳамийдун мажийд”, деб айт”, дедилар.
Салавотнинг маъноси: “Аллоҳим! Иброҳимга салавот йўллаганингдек, Муҳаммадга ҳам салавот йўллагин. Албатта, Сен мақтовга лойиқ ва улуғвор Зотсан. Иброҳимга баракот берганингдек, Муҳаммад ва Муҳаммаднинг оиласига ҳам баракот бергин. Албатта, Сен мақтовга лойиқ ва улуғвор Зотсан”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД