Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Феврал, 2025   |   14 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:21
Пешин
12:42
Аср
16:12
Шом
17:57
Хуфтон
19:11
Bismillah
13 Феврал, 2025, 14 Шаъбон, 1446

Қозоғистонда Қуръон ҳофизларининг миллий танлови ўтказилади

21.10.2020   1732   1 min.
Қозоғистонда Қуръон ҳофизларининг миллий танлови ўтказилади

Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг 30 йиллиги шарафига 21-22 октябрь кунлари Нур-султон шаҳрида Қуръон ҳофизларининг IX Республика танлови ўтказилади .
"Hazrat Султон" республика жомеъ масжидида Диний идора томонидан ташкил этиладиган танлов ўтказилади. Унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 74 нафар ҳофиз иштирок этади. Улар Қуръони Каримнинг 10, 20 ва 30 жузларини ёддан билиш бўйича тоифаларда беллашадилар, шунингдек, мамлакатдаги эпидемилогик вазият туфайли ҳофизлар танловини "Ҳикмат студияси" YouTube канали да ва "Холиқ Арна" телеканалида жонли томоша қилиш мумкин.
Muftyat.kz маълумотига кўра, танлов иштирокчиларига мамлакатнинг таниқли устозлари ва олимлари - Комилжон Содиқов, Саидваққос Ўлжабой, Эркинбек Шокай, Эрсин Амире ва Жуманазар Содирхоновлар ҳакамлик қилишади.
Энг кекса иштирокчи 30 ёшда, энг кичиги эса 13 ёшда. 10 жузни биладиган ҳофизлар орасида 10 ёшли мактаб ўқувчиси бор.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бандам нима деди?

11.02.2025   4178   2 min.
Бандам нима деди?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қуйидагиларни гапириб берган экан:

“Аллоҳнинг бандаларидан бир банда: “Я Робби лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника”, деб (савоб ва гуноҳларни ёзиб борадиган) икки фариштани қийин аҳволга солиб қўйган. У иккиси қандай (яъни, нима деб) ёзишни билмай, осмонга кўтарилдиларда Аллоҳ таолога: “Ё Робимиз, бир банданг биз нима деб ёзишни билмайдиган бир гап  айтди”, дейишди. Аллоҳ азза ва жалла  бандаси нима деганини билиб турсада, “Бандам нима деди?”, дея сўради. Улар: “Эй Парвардигор банданг “Я Роббий лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника деди”, дейишди. Шунда Аллоҳ  икки фариштага: “Айтганидек ҳолда ёзинглар. Менга рўбарў келганида уни мукофотини Ўзим бераман”, деди (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

У сўзларнинг маъноси: “Эй Роббим, Сенга Ўзингни буюклигинг ва салтанатингни  улуғлигига яраша ва муносиб ҳамд бўлсин”.

Ҳақиқатда инсон қўлига тасбеҳ олиб, минглаб ҳамд айтганида ҳам Аллоҳ таоло берган биттагина неъматининг шукрини ҳам адо этолмайди. Ҳолбуки, бизга берилган неъматларнинг санаб адоғига етиб бўлмайди. Қолаверса, ҳамд айтишнинг ўзи ҳам бир неъмат. Битта ҳамд айта олган киши мана шу бахтга муяссар қилган Зот Аллоҳ таолога яна шукр қилиши керак. Чунки, Аллоҳ таолонинг ризқини еб, Уни таниёлмай даҳрий бўлиб юрганлар қанча?! Шунинг учун ҳадиси шарифда келган сўзларни айтса, энг олий даражадаги ҳамдни айтган бўлади. Сабаби, унинг маъноси чексиз ҳамду сано бўлсин демакдир. Натижада ҳатто фаришта ҳам ҳавас қиладиган мукофотга эришади. 

Аллоҳ таоло барчамизни шундай мақомларга муносиб бандаларидан қилсин. Омийн.                      

 

Баҳодир Баҳромжон ўғли,
Тошкент Ислом институти ўқитувчиси.