Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Декабр, 2024   |   20 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:45
Пешин
12:26
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:20
Bismillah
21 Декабр, 2024, 20 Жумадул сони, 1446

Қадим Кешнинг Дорут-тиловат мажмуаси ҳақида биласизми?

10.10.2020   1719   2 min.
Қадим Кешнинг Дорут-тиловат мажмуаси ҳақида биласизми?
Кўп асрлик тарихга эга қадим Кеш – Шаҳрисабзда қад ростлаган меъморий обидалар серҳашамлиги, такрорланмас нақшу битиклари билан дунёга машҳур. Уларнинг кўпи Амир Темур, унинг авлодлари даврида кўҳна шаҳарнинг ҳозирги тарихий қисмида бунёд этилиб, жаҳон мероси рўйхатидан жой олган. Ушбу археологик дурдоналар ичида Дорут-тиловат мажмуасининг ўзига хос ўрни бор. 

Дорут тиловат мемориал мажмуаси 1370-1371 йиллар буюк тақводор арбоб, Баҳовуддин Нақшбандийнинг ўқитувчиси Шамсиддин Кулолнинг ўлимидан сўнг барпо қилинган. Мажмуада Кўк гумбаз жоме масжиди, Шамсиддин Кулол ва Гумбази Сайидон мақбаралари жой олган. Шайх Кулол қабри олдида аввал Дор-ус-Тиловат мадрасаси жойлашган. Амир Темурнинг ҳукмронлиги даврида Кулолнинг мақбараси мармардан ишланган тоштахта билан қопланган. Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида қабр тепасига соддагина гумбазли мақбара қурилган. 1435 йил мақбара қаршисида Кўк гумбаз масжиди барпо этилган. Бу масжид Шаҳрисабздаги жоме масжиди ҳисобланади.
 
photo_2020-10-09_11-51-19.jpg
 
photo_2020-10-09_11-51-20.jpg

Мажмуада Мирзо Улуғбек фармонига мувофиқ, бунёд этилган хилхона Гумбази Сайидон деб аталади. Унда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в.) авлодлари – саййидларнинг Термиз хонадони аъзолари мангу қўним топган. Мақбара ичкарисида 4 та мармар тошдан ясалган сағана бор. Шу ердан мақбаранинг иккинчи номи – Гумбази Сайид, яъни Сайидларнинг гумбази номи келиб чиққан. 

Шу таҳлид, Дорут-тиловат мадрасасининг ички ҳовлиси атрофида XIV-XV асрларда йирик мемориал мажмуа ҳосил бўлиб, у Шамсиддин Кулол мақбараси, гурхонали Амир Тўрағай мадрасаси, масжиди ва Улуғбек мақбарасидан ташкил топган. 
 
photo_2020-10-09_11-51-21.jpg
 
photo_2020-10-09_11-51-23.jpg
 
photo_2020-10-09_11-51-24.jpg
 
photo_2020-10-09_11-51-25.jpg
 
ЎзА
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлишнинг зарарлари

20.12.2024   18782   1 min.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати