Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Январ, 2025   |   13 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:35
Шом
17:19
Хуфтон
18:38
Bismillah
13 Январ, 2025, 13 Ражаб, 1446

Фатвога бағишланган халқаро анжуман (фотолавҳалар)

20.10.2023   1982   1 min.
Фатвога бағишланган халқаро анжуман (фотолавҳалар)

Аввал хабар берганимиздек, ушбу нуфузли анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.

Анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, Вақф ишлари вазири Муҳаммад Мухтор Жума, Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода каби йирик уламолар, муфтийлар, исломшунос олимлар, эксперт ва соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

МУФТИЙ МИНБАРИ
Бошқа мақолалар

Вафотингдан кейин ҳам яша

7.01.2025   5664   1 min.
Вафотингдан кейин ҳам яша

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Инсонларнинг Аллоҳга энг севимлиси - уларга энг кўп фойда келтирувчисидир”.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: “Ҳақиқий инсон ўзгаларга шодликда ҳам, қийинчиликда ҳам вафо ила мудом ёрдам берганидир.

Инсонлар орасида энг карамлиси – бошқаларнинг эҳтиёжларини қондирган кишидир.

Эҳсон қўлини ҳожатманд кимсадан узма. Зеро, маълумдирки, ким инсонларнинг эҳтиёжини қондиришда давом этса, кунлар унинг шарафини қайта-қайта тасдиқлайди. Аллоҳнинг сенга берган ушбу фазлига шукр қил. Зеро, сени ўзгалар учун ҳожатбарор қилди, сени ўзгаларга муҳтож этмади.

Кўпчилик одамлар ўтдилар, аммо уларнинг фазилатлари ҳализамон барҳаёт, яна кимлардир ҳаёт, аммо улар одамлар орасида гўёки ўлик каби”.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ