Бугун, 10 сентябрь куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасига 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. Бу йилги имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан кўра ўзгача бўлмоқда. Абитуриентлар учун очиқ майдонларда етарли ўринлар ҳозирланган. Бу эса, карантин талабларига амал қилиш баробарида имтиҳонларнинг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Олий диний таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари учта фандан иккита фанга ўтказилди, ижодий имтиҳонлар қисқартирилди.
ЎМИ матбуот хизмати
Ўзбекистонда муборак Қурбон ҳайити 2025 йил 6 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди. (https://president.uz/uz/lists/view/8178)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати