Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Апрел, 2025   |   23 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:35
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:13
Хуфтон
20:32
Bismillah
21 Апрел, 2025, 23 Шаввол, 1446

Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамкорлик қилишади

08.09.2020   2173   1 min.
Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамкорлик қилишади

Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўртасида ўзаро меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, келишув доирасида томонлар биргаликдаги мақсад ва вазифаларни белгилаб олишди. Унда ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги халқаро алоқалари соҳасида юқори малакали кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик, таълим соҳасидаги илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш ва ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижалари борасида илмий, ўқув ва услубий қўлланмаларни нашр этишга келишилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Икки сажда орасида қандай дуо қилинади?

14.04.2025   2254   1 min.
Икки сажда орасида қандай дуо қилинади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирлий” деб бошланадиган дуо бор экан. Шу дуони сажда орасида қилиш мумкинми? Уламолар бу ҳақда нима дейишган?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намознинг икки саждаси орасида мазкур дуо ўқилгани ҳақида ҳадислар келган. Жумладан, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирлий, варҳамний ва аъфиний, ваҳдиний, варзуқний”, дер эдилар”, дейилган. Бошқа ривоятларда бир оз фарқли лафзлар айтилган.

Мазҳабимиз уламолари бу борада келган барча ҳадисларни ўрганиб, намозхон ушбу дуони ёки “Роббиғфирлий” ни 2 марта  ўқиши мутлақо жоиз, аммо имомликка ўтган шахс эса буни ўқишда қавм малолланмаслигини ҳисобга олади, деганлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизлардан бирингиз одамларга имом бўлса, енгил ўқисин, чунки уларнинг орасида касал, заиф, қарилар бўлади. Агар ўзи ёлғиз ўқиса, истаганича узун ўқийверсин”, деган тавсиялари ана шуни тақозо этади.  Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.