Мадинадаги асосий масжид –Масжиди набавийда пандемия сабабли олиб ташланган жойнамоз гиламлар қайта тўшала бошлади. Муҳаррам ойининг биринчи кунида, Икки муқаддас масжид ишлари бўйича ҳайъат раҳбари шайх Абдурраҳмон ас-Судайснинг буйруғи билан масжидга 7000 гилам келтирилади.
Барча гиламлар масжид ва унинг атрофига тўшалади. "Марва-тур" хабарига кўра, битта гиламда уч нафар намозхон ижтимоий масофани сақлаб, ибодат қилишлари мумкин. Диндорлар орасидаги масофа 1,5-2 метр бўлиши керак.
https://azon.uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «(Умрида) асло яхшилик қилмаган бир киши ўз аҳлига: «Ўлсам, (жасадимни) куйдириб, ярмини қуруқликка, ярмини денгизга сочиб юборинглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ мени топиб олса, ҳеч кимга бермаган азоби билан азоблайди», деди.
Ўша одам ўлгач, буюрганидек қилишди. Аллоҳ қуруқликка буюрди, у (кулнинг) ўзидаги қисмини тўплади, сўнг денгизга буюрди, у ҳам унинг ўзидаги қисмини тўплади. Кейин У Зот: «Нега бундай қилдинг?» деди. У: «Сендан қўрққанимдан, ё Роббим! Ахир Ўзинг билгувчисан!» деди. Шунда Аллоҳ уни мағфират қилди» (Имом Муслим ривояти).