Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Август, 2025   |   16 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:27
Пешин
12:33
Аср
17:25
Шом
19:33
Хуфтон
20:56
Bismillah
10 Август, 2025, 16 Сафар, 1447

Супа

16.04.2024   308   1 min.
Супа

Уйга кеч қайтар эканман, кўчамизда, дарвоза ёнига ўрнатилган супачада ўтирган онамни кўриб, жаҳлим чиқиб кетди: “Ойи, яна кутиб ўтирибсизми? Неча марта айтаман. Мени кутманг, мен сизга ёш бола эмасман”. Онам эса, хотиржам овозда: “Келганингга шукр, энди тинч ухлайман. Келганингни кўрмагунимча кўзимга уйқу келмайди. Узоқдан келаётганингни кўриб, кўнглим хотиржам бўлади”. Ўша куни онамга жаҳл қилиб, овқат ҳам емадим.

Бу ҳолат тез-тез такрорланар эди. Менинг асосий ҳаётий ташвишларим яхши иш топиш, яхши даромад, умуман олганда яхши яшаш. Аммо онамнинг мен тўғримда қайғуришлари  ташвишлар рўйхатининг охирида эди.

Уйландим, фарзандлик бўлдим, турмуш ўртоғим кута-кута ухлаб қолар, аммо онамнинг кўзига уйқу келмасди. Кечалари уйга кеч қайтишлар ёки умуман келмасликни оддийгина “ҳаёт ташвишлари” ёки “тирикчилик”, деб, умр қандай ўтганини билмай қолибман.

Ҳозир сочларимга оқ оралаган. Дарвозамиз ўзгарган, аммо супа ўша-ўша. Супада ўтириб, узоққа термуламан. “Ўғлимни узоқдан кўрсам, кўнглим хотиржам бўлади...”.

 Мунира АБУБАКИРОВА

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Иброҳимов Неъматуллага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисида

08.08.2025   4347   1 min.
Иброҳимов Неъматуллага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хусусан, шарқшунослик ва манбашунослик йўналишидаги фундаментал тадқиқотлари билан муҳим ишланма ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, бой илмий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этишга қўшган катта ҳиссаси, иқтидорли ёш олимларни тайёрлаш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Иброҳимов Неъматуллага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

МАҚОЛА