R Одобнинг асли – ўзини нуқсонли, бошқани – комил кўрмоқликдир.
Одоби кам бўлган – ўзини комил, бошқаларни – нуқсонли кўради.
R Банда шу тўрт нарса билан юксалади:
- илм;
- одоб;
- омонат;
- иффат.
R Одоби йўқнинг – илми, сабри йўқнинг – динга боғлиқлиги, тақвоси йўқнинг – Аллоҳга яқинлиги йўқдир.
(Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ).
Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
¯ «Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
¯ «Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар» (Имом Абу Довуд ривоятлари).
ЭНГ АВВАЛО, УНУТМАСЛИК ЛОЗИМКИ:
· телефон орқали биз гаплашаётган ҳам – одам;
· рўпарамиздаги одам билан мулоқот қилганда, нималарга эътибор қаратсак,
телефонда сўзлашишда ҳам шуларни инобатга олиш лозим:
1) аввало бошқа телефонга эгасининг рухсатисиз мутлақо тегилмайди;
2) агар эгаси рухсат бермаса, бошқа телефонни “Смс”, “Имена”, “Контакты” ва бошқа жойларини ўқимаслик ва қарамаслик;
3) беҳуда, манфаати йўқ, динимиз қайтарган нарсаларни ёздирмаслик, эшитмаслик ва кўрмаслик;
4) шариат ҳукмларига, миллий қадриятларимизга ва давлат қонунларига зид нарсаларни ёздирмаслик, эшитмаслик ва кўрмаслик;
5) нохуш, кўнгилни хира қиладиган, асабга тегадиган ва инсон руҳиятига салбий таъсир этадиган воқеа-ҳодисаларни телефонда тасвирга олмаслик ёки овозини ёзмаслик ва уларни тарқатмаслик;
6) катта-кичик мажлислар, турли хил йиғин-йиғилишлар, ўзаро суҳбатлар ва турли мулоқотларни мажлис-йиғин раислари, суҳбатдошларнинг рухсатларисиз телефонга ёзиб олинмайди;
7) бировнинг гаплашганини эшитмаслик ва пойламаслик;
8) бошқага қўнғироқ қилаётган одам кун ва кечанинг соатларини инобатга олиб, бемаҳалда ва ноўрин қўнғироқ қилмаслик;
9) бошқага қўнғироқ қилганда ҳар бир телефон қилишни орасида 4 ракат суннат намозни вақти ўтгандан сўнг лозим бўлса, яна бир бор телефон қилинади. Шу тартибда 3 марта телефон қилинганда ҳам жавоб бўлмаса, такроран қилинмайди. Агар етказилмоқчи бўлган хабар тезкор, ўта муҳим, жуда ҳам зарур бўлса, ёзма шаклда юборилади;
10) суҳбатдош одам телефонни ўчирмаган бўлса, қизиқиб эшитиб турмасдан, дарҳол телефонни ўчириш;
11) ҳаммом, ҳожатхона жойларда телефонда гаплашилмайди;
12) транспорт воситаларини бошқариб кетаётган одам имкон қадар телефонни ишлатмаслик;
13) суҳбатдош одамни телефонда вақтини кўп олмаслик;
14) бизга телефон қилинган пайтда, ёнимиздагилардан изн, рухсат сўраб, телефонга жавоб берилади, агар зарур бўлса;
15) телефонга келган қўнғирок, хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларга ўз вақтида жавоб қайтараолмаган одам, кейинроқ албатта муносиб жавоб қайтариш;
16) телефонга келган хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларни жавобсиз қолдирмасдан, имкон бўлганда муносиб жавоб қайтариш;
17) телефонга келадиган ҳар қандай ёқимсиз гап-сўз, хабар (хат, қўнғирок, савол ва ҳоказо)ларга ўзимизни ҳам, суҳбатдошни ҳам, бошқаларни ҳам асабларини бузмасдан, хушмуомала билан ўзимизга ҳам, суҳбатдошга ҳам, бошқаларга ҳам ёқимли жавоб қайтарилади;
18) суҳбатдошлар ва бошқа одамлар олдида телефон ўйнамаслик, айниқса ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар олдиларида. Чунки бундай қилиш – суҳбатдошга нисбатан ҳурматсизлик, менсимаслик ҳисобланади. Агар зарурат туғилиб қолса, суҳбатдошга узрини айтиб, рухсат сўраб телефон билан машғул бўлинади;
19) биринчи телефон қилаётган одам: «Ким бу?» демаслик. Балки аввал салом бериб, ўзини таништириб, керакли одамни сўралади;
20) ота-онасининг телефонини ўзиникидан яхшироқ ва зўрроқ телефон қилиб беришлик;
21) ука-сингилларига ҳам телефон олиб беришлик;
22) ака-опаларининг телефон сотиб олишга имконлари бўлмаса, уларга ҳам телефон олиб беришлик; аҳли аёлига ҳам телефон олиб берилади;
23) ота-она, ука-сингил, имконияти камроқ ака-опа ҳамда аҳли аёлининг телефон алоқаларининг пулларини тўлаб туришлик;
24) «Ало?», «Hello?», «Ҳа?», «Алё?», «Да?» сўзлари билан бирга «Лаббай?», «Эшитаман?», «Ассалому алайкум!», «Қулоғим сизда?», «Нима хизмат?» каби миллий қадриятларимизга хос ва мос иборалар бор эканлигини унутмаслик;
25) телефон орқали суҳбат тугаганда, телефонни дарҳол ўчирмасдан, балки суҳбатдош билан хайрлашиб, унга яхши тилаклар тилагандан сўнг телефонни ўчириш мумкин;
26) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефонда сўзлашганда ҳам, ўрнидан туриб сўзлашилади;
27) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефонда сўзлашганда ҳам, биринчи бўлиб салом берилади;
28) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларга телефон қилганда, улар сўрашларидан олдин ўзининг кимлиги (исми, лавозими)ни айтиб таништирилади;
29) телефон қилганда суҳбатдошнинг вақтини олмаётганлигини сўраб, узр сўрашлик;
30) телефон орқали суҳбат тугагандан сўнг ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлардан олдин телефонини ўчирмаслик;
31) телефон қилинган одам телефонни биринчи бўлиб ўчирмайди;
32) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларга гудок ташламаслик;
33) агар улар шундай қилган бўлишса, дарҳол уларга қайта телефон қилиш;
34) суҳбатдошнинг рухсатисиз бошқаларга эшитиладиган даражада телефонни овозини баланд қилмаслик;
35) телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо алоқа узилиб қолса, биринчи бўлиб телефон қилган одам қайтадан телефон қилиши лозим;
36) телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар телефон қилиб қолишса, сўзлашиб турган одамдан узр сўраб, дарҳол уларга жавоб берилади;
37) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларга телефон қилганда, мабодо алоқа узилиб қолса, биринчи бўлиб ўзимиз қайтадан телефон қилишимиз лозим;
38) суҳбатдошнинг шахсий маълумот (расм, видео, телефон рақам, овозли гап-сўзлари, смс ва ҳоказо)ларини унинг рухсатисиз бошқаларга кўрсатмаслик, бермаслик ва юбормаслик;
39) суҳбатдош билан телефон орқали мулоқотни телефонда ёзиб олиш учун суҳбатдошнинг розилиги олинади; агар рухсат бермаса, ёзиб олинмайди;
40) бир киши билан бирга сурат ё видеога тушмоқчи бўлган одам, олдин у кишидан изн сўраб, рухсати олинади; агар рухсат бермаса, сурат ё видеога тушмаслик;
41) бир кишини сурат ё видеога олмоқчи бўлган одам ҳам, олдин у кишидан изн сўраб, рухсати олинади; агар рухсат бермаса, сурат ё видеога олмаслик;
42) телефон орқали кўриб гаплашиш учун аввал суҳбатдошнинг олдидан ўтиб, унинг розилиги олинади; агар рухсат бермаса, кўриб гаплашмаслик;
43) телефон орқали кўришиб гаплашиш учун суҳбатдошнинг розилигини олишда унга гаплашмоқчи бўлган одамнинг ҳузурида кимлар мавжуд эканлигини ҳам огоҳлантириб қўйилади;
44) агар суҳбатдош томонидан телефон орқали кўришиб гаплашишга истак билдирилмаса, бундан асло хафа бўлмаслик;
45) агар ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефон орқали кўриб гаплашиш зарурияти бўлсагина, шунда ҳам фақат уларнинг ижозатлари билангина кўришиб гаплашиш учун телефон қилиш мумкин;
46) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамларнинг рухсатларини олишда уларга ҳам гаплашмоқчи бўлган одамнинг ҳузурида кимлар мавжуд эканлигини билдириб қўйилади;
47) агар ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар томонларидан телефон орқали кўришиб гаплашишга хоҳиш билдирилмаса, улардан узр сўралади;
48) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан сўзлашганда, уларнинг ҳурматларини билиб, вақтларини ортиқча олмаслик;
49) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар телефон қилган бўлишса, ўз вақтида телефонни ололмаган одам, дарҳол узр сўраб қайта телефон қилади;
50) сиз телефон қилган вақтда ҳам бошқалар ололмаган бўлсалар, улардан асло хафа бўлмаслик;
51) жамоат жой (касалхона, мажлис, масжид, маърака-маросим, таъзия, ишхона, самолёт, поезд, автобус, автомобиль, такси ва ҳоказо)ларда бўлганда телефон овозини ўчириб қўйилади;
52) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан телефонсиз сўзлашганда, телефон овозини ҳам ўчириб қўйилади;
53) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар телефон қилиб қолишса, ёнимиздагилардан узр сўраб, ким телефон қилаётганини айтиб, дарҳол телефонга жавоб берилади;
54) жамоат жой (касалхона, мажлис, масжид, маърака-маросим, таъзия, ишхона, самолёт, поезд, автобус, автомобиль, такси ва ҳоказо)ларда бўлганда телефонда гапириш тўғри келса ҳам, паст овоз билан сўзлашилади;
55) жамоат жойларда бўлганда, шу ердагилардан изн, рухсат сўраб телефонга жавоб бериш; агар зарур бўлса, овоз орқали ёки ёзма равишда;
56) зарур бўлган ҳолатлар: ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар телефон қилганларида ёки тезкор ҳолатли иш содир бўлганда ва ҳоказо;
57) телефонга жавоб берса ҳам, четроқга чиқиб, овози пастроқ ҳолда жавоб бериш;
58) ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар билан сўзлашиб турганда, шулардан бирорталари телефон қилиб қолсалар, ким телефон қилаётганини айтиб, рухсат сўралади; рухсат берсаларгина гапиришлик;
59) бирор узун мавзу хусусида гаплашмоқчи бўлган одам, аввал суҳбатдошдан рухсат сўрайди; агар маъқул бўлса, гаплашиш мумкин. Акс ҳолда, гапни қисқа қилиш зарур. Чунки суҳбатдош бемалол гаплашадиган ҳолатда бўлмаслиги ҳам мумкин;
60) йўл ҳаракати (пиёда, транспорт воситаси)да бўлганда имкон қадар қулоқчин (наушник)лардан умуман фойдаланмаслик, зеро атрофдаги (одамлар, турли хил вазият) ҳолатларда жиддий нохуш, кўнгилни хира қиладиган, асабга тегадиган ва инсон руҳиятига салбий таъсир этадиган воқеа-ҳодисаларга сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, Ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш – ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН бугунги XXI аср замонасида ЭНГ КАТТА вазифа!
Иброҳимжон домла Иномов
МОШИНА ҲАЙДОВЧИНИНГ 66 та ОДОБИ
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
(1-қисм)
МУТАХАССИСЛАР СТАТИСТИКАСИ МАЪЛУМОТЛАРИ:
Ø Дунё бўйича ҳар куни 3 мингдан зиёд инсон йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланмоқда.
Ø Дунё бўйича ҳар куни 100 мингдан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олмоқда.
Ø Республикамиз ҳудудида ҳар йили ўртача 9-10 мингта йўл-транспорт ҳодисаси рўй беради.
Ø Уларнинг 2 мингдан ортиғи одамлар қурбон бўлишига олиб келмоқда.
Ø Юртимизда 2023 йилда йўл-транспорт ҳодисалари сабабли 2282 киши вафот этган.
Ø Йўл ҳаракати ҳодисаларининг таҳлиллари бўйича 54,5 % ҳодисалар пиёдалар билан боғлиқ ҳолда содир этилмоқда.
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ (БМТ) маълумотларига кўра:
è Ҳар йили дунёда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1,35 миллион киши ҳалок бўлади, яъни ҳар 24 сонияда бир киши ҳалок бўлади.
è Бунга яна 20-50 миллион атрофидаги одам тан жароҳати олиши, баъзилари умрбод ногирон бўлиб қолиши ҳам қўшилса, фалокат кўлами янада кенгаяди.
è Бундай бахтсиз ҳодисалар 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ўлимининг асосий сабабидир.
è Жабрланувчиларнинг аксариятини пиёдалар, мотоцикл ва велосипед ҳайдовчилари ташкил этади.
è Йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар сони бутун дунё бўйлаб, айниқса ривожланаётган мамлакатларда кўпайишда давом этаётганидан хавотир билдириб, 26.10.2005 йилда БМТ Бош Ассамблеяси A/RES/60/5 - Қарори билан ноябр ойининг учинчи якшанбасини “Бутунжаҳон йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларини хотирлаш куни” деб эълон қилиш таклифини қабул қилди.
è Ҳар йили 15 май – БМТ Бош Ассамблеясининг буйруғига биноан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги глобал ҳафталиги” ўтказилади.
è БМТ Бош Ассамблеяси “2021-2030 йилларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳаракатлар 10-йиллиги”ни эълон қилиб,
– йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ва жароҳатларни олдини олиш;
– 10 йил мобайнида камида 50 % га камайтириш;
– 2030 йилга келиб йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлим ва жароҳатларнинг камида 50 фоизини олдини олиш
га қаратилган улкан мақсадлар билан
2020 йил сентябр ойида «Бутун дунёда йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш» номли A/RES/74/299 - Резолюциясини қабул қилди.
КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА
ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:
Z «Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен оёқларинг билан зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан» (Исро сураси 17/37 оят);
Z «Аллоҳ наздида энг азизу мукаррамроғингиз – тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир» (Ҳужурот сураси 49/13 оят);
Z «Эй, мўминлар! Қачонки, сизларга йиғилишларда: «даврани кенгайтирингиз!» – дейилса, бас, кенгайтирингиз, Аллоҳ сизларга ҳам керак пайтида кенг жой берур. Яна қачонки, «турингиз!» – дейилса, дарҳол турингиз! Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган барча яхши ва ёмон амалларингиздан хабардордир» (Мужодала сураси 58/11 оят);
Z «Кимки бир савобли иш қилса, унга ўн баробар кўпайтириб ёзилур. Кимки бир ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша гуноҳ миқдорида (бир гуноҳга яраша) жазоланур. Уларга ноҳақлик қилинмагай» (Анъом сураси 6/160 оят).
ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:
¯ «Бир киши йўлда кетаётиб, тиканли бутоқни кўрса ва уни четга олиб ташласа, Аллоҳ уни бу иши учун мукофотлаб, гуноҳларини кечиради» (Имом Бухорий ривоятлари);
¯ «Яримта хурмо билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг! Агар кимки буни тополмаса – ширин сўз билан!»;
¯ «Ҳақ бўла туриб, жанжални тарк этган кишига Жаннат ёнидаги бир уйга кафилман! Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига Жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман! Гўзал хулқли кишига Жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман!» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
¯ «Одамларнинг яхшиси – кишиларга манфаати кўп текканидир»;
¯ «Йўлнинг ҳаққи – кўзни тийиш, азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш» (Муттафақун алайҳ);
¯ «Мўминларнинг имони энг мукаммали – хулқи гўзал бўлганларидир» (Имом Термизий ривоятлари);
¯ «Ер юзидагиларга раҳм қилинг, осмондаги Зот сизга раҳм қилгусидир»;
¯ «Мен улуғ хулқларни мукаммал қилиш учун юборилганман» (Имом Баззор ривоятлари);
¯ «Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади»;
¯ «Албатта, одамларга гўзал хулқдан афзалроқ нарса берилмаган» (Имом Табароний ривоятлари);
¯ «Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш – садақадир» (Имом Бухорий ривоятлари);
¯ «Қўшниларингиз сизни “яхши одам” дейишаётган бўлса, демак, сиз – яхшисиз. Агар улар сизни “ёмон одам” дейишаётган бўлса, демак, сиз – ёмон одамсиз»;
¯ «Садақанинг афзали – келишолмай қолганларнинг ўртасини ислоҳ қилишдир» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
¯ «Мусулмон кишини сўкиш – фосиқликдир. У билан урушиш – кофирликдир» (Муттафақун алайҳ);
¯ «Бирор киши бор айбингизни айтиб, сизни ҳақоратласа, сиз уни унда бор айби билан ҳам ҳақоратламанг. Шунда бунинг савоби сизга, гуноҳи унга бўлур»;
¯ «Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари);
¯ «Ким мусулмон биродарининг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини Қиёмат куни яширади. Ким мусулмон биродарининг айбини ошкор қилса, Аллоҳ унинг айбини ошкор қилади, ҳатто уни ўз уйида ҳам шарманда қилади» (Имом Ибн Можа ривоятлари);
¯ «Поклик – имондандир»;
¯ «Ким агар бировнинг айбини айтиб, одамларга ошкор қилса, то ўзи ҳам шу айбни қилмасдан дунёдан кетмайди»;
¯ «Кимики бирор мўмин кишининг айби ёки гуноҳини билиб туриб, уни фош этмай яширса, гўё тиригича кўмилган гўдакни тирилтирганчалик савобга эга бўлур» (Имом Байҳақий ривоятлари);
¯ «Одамларга миннатдорчилик изҳор этаолмаган одам, Худога ҳам шукр қилаолмайди» (Имом Термизий ривоятлари);
¯ «Кимки бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ дунё-ю охиратда унинг айбини яширади»;
¯ «Ҳар бир қилинадиган яхшиликка садақа савоби берилур»;
¯ «Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни улуғламаган – бизлардан эмас» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари);
¯ «Қайси киши ўзганинг айбини кўриб, уни яширса, худди тириклай кўмилган қизни қабридан қутқарган каби бўлади» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
¯ «Кимки бир чумчуқни бекордан-бекор ўлдирса, Қиёмат кунида у чумчуқ Арш олдига келиб, баланд овоз билан: “Парвардигорим, бу бандадан сўрагин, нима учун мени беҳуда ўлдирди экан?” – дейди»;
¯ «Ким мусулмонни қўрқитса, Қиёматда Аллоҳ уни қўрқитади»;
¯ «Золим билан бирга юрган одам жиноят содир қилибди»;
¯ «Биродарингиз золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам унга ёрдам беринг!» (зулм илдизига болта уриш – ҳам золимга, ҳам мазлумга ёрдамдир);
¯ «Кимки бирор гуноҳ иш қилишни ният қилса-ю, сўнгра ниятидан қайтса, унга бир яхшилик савоби ёзилажак»;
¯ «Бирор банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг айбларини яширади» (Имом Муслим ривоятлари);
¯ «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча, мўмин бўла олмайди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
¯ «Маслаҳатни ақл эгаларидан сўранглар – тўғри йўл топасизлар. Уларнинг айтганидан чиқманг – пушаймон бўласизлар»;
¯ «Ким бир мусулмоннинг гуноҳини яширса, Аллоҳ унинг гуноҳини дунёда ҳам, охиратда ҳам яширади»;
¯ «Сиз яхшиликни унга муносиб бўлганга ҳам, бўлмаганга ҳам қилаверинг. Агар сиз эзгуликка лойиқ одамни топсангиз, демак, у эзгулик аҳлидир, агар ундай одамни топмасангиз, демак, сиз ўзингиз эзгулик аҳлидансиз»;
¯ «Бутун умр эзгуликни тиланглар!»;
¯ «Кимки яхшилик кўчатини қадаса, орзу қилган ҳосилини йиғиб олади ва кимки ёмонлик уруғини сепса, афсус-надомат мевасини териб олади»;
¯ «Умматимнинг раҳмдилларидан ва шафқатлиларидан фазилат истанглар! Чунки сизлар уларнинг қанотлари остида яшайсизлар»;
¯ «Ким бир мусулмонга бу дунёда ёрдам берса, Аллоҳ Охиратда унга ёрдам қилади»;
¯ «Кимники Аллоҳ Таоло дўст тутса, унга одамларнинг ҳожатлари тушадиган қилиб қўяди»;
¯ «Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин»;
¯ «Мазлумнинг дуосидан сақланинглар, гарчи у кофир бўлса ҳам. Чунки унинг дуоси тўсиқсиздир»;
¯ «Қачон бирортангиз мол-дунё ва хилқатда ўзидан афзалроқ кишини кўрса, ўзидан пастроққа қарасин!..» (Имом Бухорий ривоятлари).
(1 – қисм тугади. Давоми бор...).
Иброҳимжон домла Иномов