Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Август, 2025   |   19 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:02
Қуёш
05:30
Пешин
12:33
Аср
17:22
Шом
19:29
Хуфтон
20:50
Bismillah
13 Август, 2025, 19 Сафар, 1447

Соғинч

05.02.2024   720   2 min.
Соғинч

Болалигимдан отамни ишдан қайтаётганларида эшик олдида кутиб олиш одатим бор эди. Отам ҳарбий офицер бўлиб ишлардилар. Баъзи кунлари келмай қолсалар ҳам, келадиган кунлари соати кўпинча аниқ бўларди. Мен ўша пайт дарвозамиз олдига чиқиб дадамни кутардим. Отамни узоқдан кўришим билан оёғимни қўлимга олиб югурардим. Дадам мени қучоқлаб юзларимдан ўпардилар. Кейин бир қўллари билан елкамдан ушлаб олганларича уйга кириб кетар эдик.

Менинг кутиб олишимга отам ҳам жуда ўрганиб қолгандилар. Баъзида отамни кутиб олиш ёдимдан кўтарилиб, кўчага чиқмай қолардим. Шундай пайтларда дадам уйга кирмай туриб, кўчадаги болалардан бирортасини менинг олдимга юборардилар. “Дадангиз айтдилар, дарвоза олдига чиқиб дадангизни кутиб олар экансиз” деб айттириб юборардилар. Мен ҳам бундан жуда хурсанд бўлиб югуриб чиқиб дадамни кутиб олардим. Шунда дадам менга: “Қизалоғим, бугун мени кутиб олишни унутибсан-ку! Менга бу уйда сенинг кутиб олишингдан бошқа завқ йўқ” дердилар.

Отамнинг қўллари елкамни тутиб уйга кириб кетар эканмиз бошқа болалар олдида отам билан фахрланиб қўяр эдим. Ўзимни дунёдаги энг қудратли одамдек ҳис қилардим.

Отам ўзлари ўта жиддий ишда ишласалар ҳам менга нисбатан ўта юмшоқ табиатли инсон эдилар. Ишдан қайтганларида жуда чарчаган бўлар, лекин бир пас ўтирганимиздан сўнг менга “Сенинг кутиб олишинг ҳамма чарчоқларимни ёзиб юборади, қизим” дердилар.

Бугун ўзим ҳам кап- катта аёл бўлдим, она бўлдим. Шундай бўлса-да отажонимни жуда соғинаман. Ўша дамларни, отамни кутиб олишларим, узоқдан югуриб боришим, мени қучиб, елкамга қўлларини қўйиб, уйга олиб киришлари, айтган ўша ширин гапларини неча йиллардан бери соғинаман.

Баъзида ўша эски уйимизнинг олдидан ўтиб кетар эканман, отамни яна ишдан қайтиб келишларини, ўзим эса у кишини олдингидай кутиб олишни орзу қиламан. Ушалмаслигини аниқ билсам-да ўзимни отамнинг бағрига яна отиб ҳозирги ҳаёт ташвишларимни сўзлаб берсам дейман...

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саудиядаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртларимиз иштирок этмоқда

12.08.2025   3127   1 min.
Саудиядаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртларимиз иштирок этмоқда

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан 45-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. 


Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Шукурбек қори Шухратбеков ва Достонбек қори Содиқов қатнашмоқда. 


Маълумот ўрнида Шукурбек Шухратбеков “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 3-курс, Достонбек Содиқов “Саййид Муҳийиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртининг 1-курс талабаси саналади. 


Аллоҳ таоло икки ҳамюрт қоримизни юзларини ёруғ қилиб, муваффақият ва зафар ато этсин!  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Саудиядаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртларимиз иштирок этмоқда Саудиядаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртларимиз иштирок этмоқда Саудиядаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртларимиз иштирок этмоқда Саудиядаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртларимиз иштирок этмоқда Саудиядаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртларимиз иштирок этмоқда
Дунё янгиликлари