Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Ноябр, 2024   |   04 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:39
Қуёш
06:59
Пешин
12:12
Аср
15:32
Шом
17:16
Хуфтон
18:31
Bismillah
05 Ноябр, 2024, 04 Жумадул аввал, 1446

Хотира ва қадрлаш-инсоний ифтихор

9.05.2024   106   3 min.
Хотира ва қадрлаш-инсоний ифтихор

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида каҳрамона, ватанимизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган. Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг руҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган.

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса, ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи саналади. Мана шу эзгу фазилатлар «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан янада ёрқин намоён бўлади.

Азиз ва мукаррам инсон зотининг ёши хам, кексаси хам, аёли хам, эркаги хам бирдек кадр-кимматга эгадир. Мукаддас Ислом дини инсон кадрини шу даражада юкори кутарганки хатто, унинг тириги билан улигининг хурмати бирдек кадрланади. Дунёдан утиб кетган мархум якинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш хам инсонийлик бурчимиздир. Бу хакда муборак хадиси шарифда Пайгамбаримиз Мухаммад (сав) “Дунёдан утганларнинг яхши сифатларини эсланглар уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сакланинглар” деганлар. (Термизий ривояти)

Биз утганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотирлашимиз рамзий маънода булиб, аслида хар доим хар лахзада уларни эслаб дуолар киламиз, уларнинг хаёт йулларини урганиб улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод булмиш фарзандларимизга хам утган аждодларимизнинг хаёти биз учун улкан намуна эканини уктириб келамиз. Уларнинг яхшиликларини хамиша хар доим ёдда тутамиз. Зеро,тарихий хотирасиз келажак йук, деб бежизга айтилмаган. Хотира ва кадрлаш деган гаплар бир кунлик анъанага богланиб колмаслиги керак. Ватан, миллат, дин йулида жон фидо килган аждодларимиз хотираси бизлар учун канчалик ардокли ва мукаддас булса, кексалик ёшига етган улугларимизнинг кадрига етиш, хурматларини жойига куйиш хам шунчалик мухимдир.

Айнан ўтганларни ёдлаш асносида яна бир муҳим иш – инсонни тириклигида, кўзи очиқлигида қадрлаш, эъзозлашдир.

Дўстлар, яхшиларни авайлаб сақланг,

Салом деган сўзнинг салмоғин оқланг.

Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан,

Уни тиригида бир соат йўқланг,

 

деб бежиз айтилмаган.

 

Бу кунларда килинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуг кишиларнинг х,олидан хабар олишимиз, уларнинг калбларига хурсандлик киритишимиздир.  Бу ҳакда Пайгамбаримиз Мухаммад (С.А.В) ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Кичигимизга раҳм килмаган ва катталаримизнинг кадрига етмаган кимса биздан эмасдир”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Давлатимиз доимо уруш катнашчилари кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафакахурларга ката диккат эътибор билан ғамхурлик килиб келмокда. Яратгандан барча мархум аждодларимизни Узининг рахматига олиб уларнинг хакларига килаётган дуоларимизни кабул килиб, орамизда хаёт колганларига фаровон хаёт тинчлик ва офият беришини сураб коламз.  Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни руҳлари шод охиратлари обод бўлсин.

 

Одилжон Нарзуллаев

Янгийул тумани “Имом Султон” жоме масжиди Имом хатиби

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг

1.11.2024   4353   3 min.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандай эди?

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, ўрта бўй эдилар.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас эдилар...”.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тана ва юзларининг ранги қандай эди?

Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тана аъзолари қандай эди?

Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим, баданлари туксиз эди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак пешоналари, киприклари, қошлари қандай эди?

Пешоналари кенг, киприклари узун, қошлари қўшилмаган, эгик эди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бурунлари ва соқоллари қандай эди?

Бурунлари бироз баланд, қиррали, соқоллари қалин эди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тишлари қандай эди?

Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. Агар сўзласалар, тишларининг ораларидан гўё нур каби бир нарса чиқарди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадам ташлари қандай эди?

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга мойил бўлиб юрардилар.

Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар”, деди (Имом Муслим ривояти).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак елкалари, кафтлари, қадамлари қандай эди?

Икки елкаларининг ораси кенг эди. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Муҳри нубувват каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тукли эди. Кафт ва қадамлари тўла, гўштдор эди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари, юзлари, кўзлари қандай эди?

Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора, суякларининг қўшилган ери йўғон эди.

Баро розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?” деб сўрашди. Шунда Баро розияллоҳу анҳу: “Йўқ. Тўлин ойга ўхшар эди”, деб жавоб берди (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўкраклари ва билаклари қандай эди?

Кўкраклари кенг, билаклари узун эди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари қандай эди?

Сочлари икки қулоқларининг ярмига тушарди. Сочларини тараб, фарқ очардилар. Сочга ёғ суртардилар.

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Анас розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди?” деб сўрадим. У: “Сочлари тўлқин сифат: жуда жингалак ҳам, жуда юмшоқ ҳам эмас эди. Икки қулоқлари билан елкалари ўртасида турарди”, деди (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ъабдика ва набиййика ва ҳабибика ва Расуликан Набиййил уммиййи ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим.

 

Даврон НУРМУҲАММАД