9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида каҳрамона, ватанимизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган. Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг руҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган.
Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса, ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи саналади. Мана шу эзгу фазилатлар «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан янада ёрқин намоён бўлади.
Азиз ва мукаррам инсон зотининг ёши хам, кексаси хам, аёли хам, эркаги хам бирдек кадр-кимматга эгадир. Мукаддас Ислом дини инсон кадрини шу даражада юкори кутарганки хатто, унинг тириги билан улигининг хурмати бирдек кадрланади. Дунёдан утиб кетган мархум якинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш хам инсонийлик бурчимиздир. Бу хакда муборак хадиси шарифда Пайгамбаримиз Мухаммад (сав) “Дунёдан утганларнинг яхши сифатларини эсланглар уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сакланинглар” деганлар. (Термизий ривояти)
Биз утганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотирлашимиз рамзий маънода булиб, аслида хар доим хар лахзада уларни эслаб дуолар киламиз, уларнинг хаёт йулларини урганиб улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод булмиш фарзандларимизга хам утган аждодларимизнинг хаёти биз учун улкан намуна эканини уктириб келамиз. Уларнинг яхшиликларини хамиша хар доим ёдда тутамиз. Зеро,тарихий хотирасиз келажак йук, деб бежизга айтилмаган. Хотира ва кадрлаш деган гаплар бир кунлик анъанага богланиб колмаслиги керак. Ватан, миллат, дин йулида жон фидо килган аждодларимиз хотираси бизлар учун канчалик ардокли ва мукаддас булса, кексалик ёшига етган улугларимизнинг кадрига етиш, хурматларини жойига куйиш хам шунчалик мухимдир.
Айнан ўтганларни ёдлаш асносида яна бир муҳим иш – инсонни тириклигида, кўзи очиқлигида қадрлаш, эъзозлашдир.
Дўстлар, яхшиларни авайлаб сақланг,
Салом деган сўзнинг салмоғин оқланг.
Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан,
Уни тиригида бир соат йўқланг,
деб бежиз айтилмаган.
Бу кунларда килинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуг кишиларнинг х,олидан хабар олишимиз, уларнинг калбларига хурсандлик киритишимиздир. Бу ҳакда Пайгамбаримиз Мухаммад (С.А.В) ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Кичигимизга раҳм килмаган ва катталаримизнинг кадрига етмаган кимса биздан эмасдир”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)
Давлатимиз доимо уруш катнашчилари кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафакахурларга ката диккат эътибор билан ғамхурлик килиб келмокда. Яратгандан барча мархум аждодларимизни Узининг рахматига олиб уларнинг хакларига килаётган дуоларимизни кабул килиб, орамизда хаёт колганларига фаровон хаёт тинчлик ва офият беришини сураб коламз. Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни руҳлари шод охиратлари обод бўлсин.
Одилжон Нарзуллаев
Янгийул тумани “Имом Султон” жоме масжиди Имом хатиби
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».
Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.
Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:
– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.
– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...
– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.
Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.
– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.
– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.
Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.
Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.
Акбаршоҳ РАСУЛОВ