frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади

11.05.2024   977   1 min.
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади

Саудия Арабистони транспорт ва логистика хизматлари вазири Солиҳ ал-Жосир сўзларига кўра, бу йилги Ҳаж мавсумида учар такси ва дронлар синовдан ўтказилади.

«Ҳозир турли транспорт компаниялари ўртасида келгуси йилларда амалий маҳсулот тақдим этиш учун рақобат кучайди», деди Ал-Жоссир. 

Бу соҳа аста-секин ривожланиб борар экан, вазир ушбу янги технологиялар билан яқиндан танишиш ва уларни амалга оширишнинг энг яхши йўлларини топиш зарурлигини таъкидлади.

«Демак, биз бу хизматлардан баҳраманд бўлишимиз ва Ҳаж мавсумида улардан фойдаланиб қолишимиз керак», деди у.

Исломнинг беш арконидан бири бўлган Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрига ҳар йили зиёрат қилинади. Бу одатда Зулҳижжа ойининг 8-13-кунлари оралиғида бўлиб ўтади ва бутун дунё мусулмонлари уни нишонлаш учун Маккага йиғилади. Бу йилги Ҳаж мавсуми 14 июн куни бошланиши кутилмоқда.

https://kun.uz/kr/24492450 

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Агар болам тузалиб кетса...

27.06.2025   3075   1 min.
Агар болам тузалиб кетса...

Савол: Фарзандим даволаниш учун хорижга кетган эди. Мен агар болам тузалиб келса, тилла тақинчоқларимни садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, тузалиб келди. Садақа қиламан, деб турсам, қайнонам, тақинчоқларингиз тоза тилладан, уни менга сотинг ва пулини садақа қилаверасиз, деб талаб қилмоқда. Нима қилсам, тўғри иш қилган бўламан?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Мазҳабимизда закот, фитр садақаси, ушр ва назр каби вожиб садақаларда, уларнинг қийматини бериш мумкин. Шу боис сиз ҳам тиллангизнинг ўзини ёки сотиб, пулини садақа қилсангиз ҳам бўлади. Фақат сотишда, бозордаги нархи эътиборга олинади. Ундан кам нархга сотиш мумкин эмас.

Кам нархга сотсангиз, тафовутини ўзингиздан қўшиб садақа қилишингиз лозим бўлади. Масалан, тилла тақинчоқларингиз нархи назрни адо қилиш кунларида бозорда 10 миллион сўм бўлса, лекин танишим ёки яқин инсоним деб, 8 миллионга сотсангиз, ёнига 2 миллион қўшиб, садақа қиласиз ва шу билан назрингиздан қутиласиз. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази