Ҳижрий 1445 йил Рабиул аввал ойи муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида эълон қилинган “Октябрь – Сийрат ва ислом тарихи фани ойлиги” доирасида 2-курс талабалари ўртасида “Сиз Пайғамбар алайҳиссаломни танийсизми” номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори, институт ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар қатнашди.
Қуръон тиловати билан бошланган мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилди:
2-курс талабалари ўртасида ўтган “Сиз Пайғамбар алайҳиссаломни танийсизми” номли Сийрат мусобақасида қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 202-гуруҳ талабалари;
2-ўрин: 201-гуруҳ талабалари;
3-ўрин: 204-гуруҳ талабалари.
Аввал хабар берганимиздек, Робиул ойи муносабати билан Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси томонидан талабалар ўртасида “Расулуллоҳ умматимиз!” сийрат танлови ўтказилган эди.
“Сиз Пайғамбар алайҳиссаломни танийсизми” номли сийрат мусобақасида мазкур танлов ғолиблари ҳам тақдирланди. 19 нафар талаба қатнашган танловда қуйидаги натижалар қайд этилган эди:
1-ўрин: Рихсибоев Абдулазим, 2-курс талабаси;
2-ўрин: Қодиров Абдулазиз, 4-курс талабаси;
3-ўрин: Икромжонов Абубакр, 4-курс талабаси.
Шунингдек, томошабин иштирокчилар ўртасида ўтказилган қисқа саволларга тез ва тўғри жавоб берган талабаларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Тошкент ислом иститути
Матбуот хизмати
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.
Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).
Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.