Тошкент шаҳри "Ислом ота" жоме масжиди имом хатиби Йўлдошали домла Каримов, Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Олимжон Жўраев Наманган вилояти Давлатобод туманидаги "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжидида жамоат билан пешин намозини адо этдилар.
Пешин намозидан сўнг Йўлдошали домла бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бўлмиш ёшларнинг тарбияси, одоб-ахлоқи бўйича, бағрикенглик, ва шукроналик мавзуларида маъруза қилдилар.
Маъруза якунида Олимжон Жўраев Ўзини маърузаси давомида Ёшларни ёт ғояларга қарши иммунитетни шакиллантиришнинг муҳим жиҳатларини ўзининг ҳаётий мисоллари билан тушунтириб берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати