Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги “Кўкча Оқтепа” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.
Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ва муфтий Шайх ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
Масжид локацияси
Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 6 май куни Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсидиқов, диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда таълим соҳасини янада яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, ўқув-меъёрий ва услубий жиҳатдан такомиллаштириш, мавжуд фанларни, хусусан ижтимоий-гуманитар ва фанларни ўқитиш сифатини юқори босқичга олиб чиқиш, ўқитувчилар методологиясини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис давомида таълим муассасалари мисолида амалга оширилиш лозим бўлган масалалар ўртага ташланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.