Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
01:09 Зиёрат давомида бўлғуси ҳожиларимизнинг руҳий-маънавий олами бойиди
02:38 Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
03:25 Фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда
03:53 Туркияда Мовароуннаҳр алломалари меросига бағишланган халқаро анжуман ташкил этилди
04:26 Мартабали меҳмон Диний идора фаолияти ва Ҳазрати Имом мажмуаси билан танишди
05:00 Бидъат ва хурофотларга йўл қўйманг (Сурхондарё, Қашқадарё)
05:35 Сирдарёлик ҳожиларга улуғ ибодат аҳкомлари тушунтирилди
05:58 Диний соҳа ходимлари фаолияти таҳлил қилинди (Наманган вилояти)
06:28 "Сиз бизга кераксиз” тадбири Сурхондарёда
06:59 Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринга сазовор бўлди
07:42 Саудия нашрлари зиёратчиларимизга бўлган эътиборни кенг ёритди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.
Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати