Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Сентябр, 2024   |   27 Сафар, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:27
Қуёш
05:50
Пешин
12:28
Аср
17:01
Шом
18:59
Хуфтон
20:15
Bismillah
01 Сентябр, 2024, 27 Сафар, 1446

Зиёратчилар учун биринчи электрон ҳамён ишга туширилди

14.06.2024   369   1 min.
Зиёратчилар учун биринчи электрон ҳамён ишга туширилди

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги мамлакат Миллий банки билан ҳамкорликда Ҳаж ва умра зиёратчилари учун махсус ишлаб чиқилган “Nusuk Wallet” номли биринчи халқаро рақамли ҳамённи ишга туширди. Бу ҳақда “IQNA” сайти “Golf News” га таяниб хабар берди.

Nusuk ҳамёни ўтган сешанба куни Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ ар-Рабиаъ иштирокида расман ишга туширилди.

Ушбу инновацион рақамли ҳамён зиёрат сафарлари пайтида молиявий ишлар ва харажатларни бошқариш учун кенг қамровли ечимни таклиф этади. “Nusuk Wallet” фойдаланувчиларнинг молиявий операциялари учун максимал хавфсизликни таъминлаш учун илғор технология ва шифрлаш усулларидан фойдаланади.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг Рақамли тажриба бўйича директори Aҳмад бин Сулаймон Aл-Маймен ушбу ҳаракат муҳимлигини таъкидлаб, уни олтита асосий ютуқ келтирадиган бурилиш нуқтаси деб атади.

Aл-Маймен таъкидлаганидек, ҳамёни замонавий технологияларнинг фойдаланувчи функциялари, жумладан, сунъий интеллект, шифрлаш ва биометрик аутентификация каби илғор функцияларга эга.

Қайд етиш жоизки, бу Ҳаж ва умра зиёратчилари учун мўлжалланган биринчи халқаро рақамли ҳамён ва банк картаси бўлиб, уларнинг эгалари учун қулайлик ва хавфсизликнинг янги даврини очади. Рақамли ҳамён - бу электрон тўловлар, чипталар ва электрон ҳужжатларни сотиб олиш учун ишлатиладиган онлайн хизмат ёки дастур ҳамдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими

Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар

31.08.2024   1838   1 min.
Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар Мустақиллик: шонли 33 йил, 1992-2001-йилларда амалга оширилган айрим муҳим ишлар