Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Октябр, 2024   |   30 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:04
Қуёш
06:22
Пешин
12:17
Аср
16:16
Шом
18:04
Хуфтон
19:17
Bismillah
03 Октябр, 2024, 30 Рабиъул аввал, 1446

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ энг КАТТА 33 та САБАБИ

16.07.2024   1832   3 min.
ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ  энг КАТТА 33 та САБАБИ

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ

энг КАТТА 33 та САБАБИни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

  1. «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик!» (Аҳқоф сураси 46/15 оят);
  2. «Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар. Биз инсонга буюрдикки Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир» (Луқмон сураси 31/14 оят);
  3. «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Эй, инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт: “Эй, Раббим! Мени улар гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (Исро сураси 17/23-24);
  4. «Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир» (Бақара сураси 2/215 оят).

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

  • Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:
  • менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;
  • Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;
  • ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган;
  •  “Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!” (Имом Аҳмад ривоятлари).

                           

                                            

ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:

 

  • «Ота-она рози – Худо рози!».

 

  • «Яхши ўғил ота молини бийлар,
  •  ўғил ота молини сочар».

 

  • «Яхшига қилсанг яхшилик –

Ҳам айтади, ҳам қайтади.

Ёмонга қилсанг яхшилик –

На айтади, на қайтади».

 

 

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ,

БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИ,

1И 2 БЎЛМАСЛИГИ ва

МУҲТОЖ, ҚАШШОҚ, КАМБАҒАЛ БЎЛИШЛИГИ га

ОТА-ОНАСИ билан БОҒЛИҚ энг КАТТА 33 та САБАБ:

  1. ОТА-ОНАНИНГ ҳақларига дуо қилмаслик.
  2. ОТА-ОНАНИ беҳурмат қилишлик.
  3. ОТА-ОНАНИ кўнгилларини оғритишлик.
  4. ОТА-ОНАНИНГ хизматларини қилмаслик.
  5. ОТА-ОНАНИНГ дуоларини олмаслик.
  6. ОТА-ОНАГА оқ бўлишлик.
  7. ОТА-ОНАНИНГ номларини айтиб чақиришлик.
  8. ОТА-ОНАГА итоатсизлик.
  9. ОТА-ОНАНИ беписанд қилишлик.
  10. Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.
  11. Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.
  12. Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)  олдиларидан кесиб ўтишлик.
  13. Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)  нинг олдиларига тушиб юришлик.
  14. Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.
  15. Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.
  16. Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.
  17. Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.
  18. Озига шукр қилмаслик.
  19. Бир инсонни хафа қилишлик.
  20. Олим-уламоларни хўрлашлик.
  21. Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.
  22. Ахлоқсизлик.
  23. Илмсизлик.
  24. Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.
  25. Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.
  26. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
  27. Бир кишидан қарздор бўлишлик.
  28. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
  29. Беҳаёлик.
  30. Бесабрлик.
  31. Дангасалик.
  32. Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.
  33. Ёлғон гапиришлик.

 

Иброҳимжон домла Иномов

 
Мақолалар
Бошқа мақолалар

Мен сиздан афзалман

2.10.2024   2761   2 min.
Мен сиздан афзалман

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Семиз аёл автобусга чиққан эди, йўловчилардан бири бақириб қолди: Мен бу автобусни филларни ташиш учун махсус эканлигини билмабман.

Аёл босиқлик билан жавоб берди: Адашдингиз жаноб, бу автобус ҳудди Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси каби, унга фил ҳам эшак ҳам минаверади.

 

Машҳур ёзувчи Бернард Шоуга бошқа бир ёзувчи гап қотди: Сиз мол-дунё топиш учун ёзасиз. Мен эса, иззат ва шараф учун ёзаман. Шунинг учун мен сиздан афзалман.

Бернард Шоу унга ҳозиржавоблик билан деди: “Тўғри айтасиз, кимга нима етишмаса ўшани ахтарадида.

 

Жоҳилият даври шоири Башор ибн Бурднинг кўзлари аъмо эди. Бир куни унга бир киши: “Аллоҳ таоло бир одамни кўзини кўр қилган бўлса, унга бошқа нарсани эваз қилиб беради. Сизга нимани эваз қилиб берган?” деб сўради истеҳзо ила. Башор ҳозиржавоблик ила: Сенга ўхшаганларни кўрмаслигимни эваз қилиб берди, деди.

 

Бир аъмо киши уйланди. Унга хотини: Агар мени кўрганингизда эди, нақадар оқбадан, нақадар гўзаллигимни кўриб таажжубланган бўлардингиз, деди. Шунда эри: Агар айтганингдек бўлганингда эди, кўзи очиқлар сени менга қолдирмаган бўлар эди, дебди.

 

Қабиҳ бир аёл бир кишига қараб: Агар сен мени эрим бўлганингда қаҳвангга заҳар солиб берган бўлар эдим, дебди. Эркак унга жавобан: Агар мен сенинг эринг бўлганимда ўша қаҳвани ичишга бир лаҳза ҳам тараддудланмаган бўлар эдим, дебди.

 

Британия собиқ бош вазири Черчилль ориқ Бернард Шоуга қараб: Сизни кўрган одам Британияда озиқ-овқат тақчиллиги муаммоси бор экан, деб ўйлайди, дебди. Бернард Шоу семиз Черчилльга жавобан: Сизни кўрган одам эса, ўша муаммонинг сабабини тушуниб олади, дебди.

 

Бир куни Жуҳо бир қишлоққа борса ўша қишлоқ аҳолисидан бири унга: Эй Жуҳо, мен сизни мана бу эшагингиздан танибман, деб гап қотибди. Зукко Жуҳо унга жавобан: Ҳа, одатда эшак эшакни танийдида, дебди.

 

Бир киши бир аёлга қараб: Эҳ нақадар гўзалсиза! дебди. Аёл эркакка: Агар сиз ҳам гўзал бўлганингизда, сизга ҳам ўшандай мақтов айтган бўлар эдим, дебди. Шунда эркак: Ҳечқиси йўқ, менга ўхшаб ёлғондан айтаверинг, дебди.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ