Cавол: Мен кўпқаватли уйларда тураман. Қўшнимнинг WiFi кодини билиб олиб, ундан фойдаланишим тўғрими? Лекин рухсат сўрамаганман.
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қандайдир йўл билан WiFi кодини билиб олиб, рухсатсиз ишлатишингиз тўғри эмас. Албатта, рухсат олиб ишлатинг. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар, ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади” (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Бугун, 15 август куни Чуст туманидаги “Саид Насимхон тўра” жоме масжидида тадбиркорларимиз ҳомийлигида яқинлашиб келаётган янги ўқув йили муносабати билан болажонларга мактаб ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилинди.
Хайрия тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами билан ота-оналар ва ўқувчи ёшлар муборакбод этилди.
Тадбир сўнгида юртимиз равнақи ва ёшларимизнинг баркамол бўлиб улғайиши учун хайрли дуолар қилинди.
Ravza.uz