“Ҳаж–2024” мавсумининг илк зиёратчилари Хоразмга етиб келди. Уларни диний соҳа вакиллари ва зиёратчиларнинг яқинлари Урганч аэропортида юқори даражада кутиб олишди.
Улар дунёдаги миллионлаб диндошлари қатори зиммаларидаги Аллоҳнинг фарзини бажариб қайтишди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алаиҳи васаллам: “Умрадан умрагача бўлган (сағира) гуноҳлар кечирилади. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
Аллоҳдан барча ҳожиларнинг ҳажларини мабрур, ибодатлари мақбул қилсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ва Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Марғилон шаҳрида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида учрашув ўтказилди.
Зайниддин домла диний-маърифий соҳадаги янгиликлардан бохабар этиш баробарида Ҳақ таоло берган неъматлар шукрини адо этиш, буюк аждодларимизга муносиб бўлиш, илм-маърифат ва касб-ҳунар ўрганишга ҳарис бўлиш сингари мавзуларда мавъиза қилиб берди. Шунингдек, суҳбатда динимизни ишончли устоз ва саҳиҳ манбалардан ўрганиш, ҳар ишда мўътадил бўлиш лозимлиги борасида сўзлаб, гуноҳ иш ва жаҳолатдан сақланиш, хайрли амалларда бардавом бўлишга чақирди.
Иштирокчилар якунда уламоларга ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати