Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июл, 2024   |   22 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:16
Bismillah
28 Июл, 2024, 22 Муҳаррам, 1446

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Ҳазрати Имом мажмуасида бўлди

1.07.2024   633   1 min.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Ҳазрати Имом мажмуасида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлди.
Олий мартабали меҳмонга бу ердаги масжид ва мақбараларнинг бунёд этилиши, мажмуада сақланаётган Усмон Мусҳафи, унинг юртимизга келтирилиш тарихи ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар, эътиқод эркинлиги, диний амалларни адо этиш учун яратилган шароитлар хусусида сўз борди.
Мамлакатимизда илм аҳлларининг бой меросини чуқур ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу ҳудудда Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ушбу маҳобати ва моҳияти жиҳатидан улкан марказнинг қурилиши, пардозлаш ишлари изчил давом этмоқда. Меҳмонларга уч қаватли мажмуа қадимий обидаларимиз шаклида барпо этилганлиги ҳақида маълумот берилди.
Бу каби эзгу ташаббуслар халқимиз ва халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланаётгани қайд этилди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш тарихий обидалардан ҳайратга тушганини таъкидлади. Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётганини юқори баҳолади.

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди

27.07.2024   4968   1 min.
Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди

Шу йилнинг 25-26-июль кунлари Қозон шаҳрида “Маънавий ипак йўли: Евроосиё маконида анъанавий қадриятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон диний соҳа мутасаддилари қатори Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.

Муҳаммадолим домла ўз чиқишида сўнгги йилларда юртимизда диний соҳа амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар билан ишлаш, диний таълимни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. Бундай ўзгаришлар анжуман қатнашчилари томонидан юқори баҳоланиб, эътироф этилди.  
Анжуман давомида «Катта Евроосиё халқлари: кундалик диний ҳаётнинг замонавий этнографик тадқиқотлари», «Қуръоннинг замонавий ислом маданияти ва таълимда акс этиш шакллари» каби мавзулар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди