Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 948-XII-сон қарори билан "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан, Жорий йил 27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган бир қатор Матбуот хизмати ходимларини байрам билан тақдирлаш мақсадида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда таълим муассасалар раҳбарлари, педагог-ўқитувчи ва ходимлари иштирок этди. Тадбирда Матбуот котиблари, операторлик ва бошқа техник хизматлари, меҳнати эътироф этилиб, таълим муассасалар раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.
Шунингдек, медиа йўналишида фаол бўлган бир қатор талабалар ҳамда таълим муассасалрнинг ташкилий ишларидаги хизматлари учун ҳам тақдирландилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси Абдуносир Бобамирзаев.
Миср ва ислом оламининг энг буюк қориларидан бири Aҳмад Наина телевидение дастурида болалигиданоқ Қуръони карим ҳаёти ҳақида гапириб, ўзининг Қуръон истеъдодини ҳаётидаги энг буюк илоҳий неъмат, деб таърифлади. Бу ҳақда “IQNA” сайти “Al-Ahram” га таяниб хабар берди.
– Отам пахта савдоси билан шуғулланган. Қуръон илмидан ҳам олим бўлган. Менинг Қуръон ўрганишимга ҳам жуда қизиқарди. Мадрасада Каломуллоҳни ўқишни ўргандим. Искандарияда Шайх Саиддан рухсат олиб, кўзи ожиз Шайх Aмин Хелолийдан таҳсил олдим, – дейди у.
Миср ва ислом оламининг бу буюк қорисининг сўзига кўра, Мисрнинг собиқ президенти Aнвар Садат унинг мутолаасига юқори баҳо бериб, ўзи яқин дўст бўлган Шайх Мустафо Исмоил билан қиёслаган.
Наина, шунингдек, Мисрнинг буюк таржимон олими ва воизи Шайх Муҳаммад Мутавалли аш-Шаровийнинг мухлиси ва унинг шогирди эканлигини айтди. Aш-Шаровий унинг қироатини жуда қадрлаган ва ҳар доим Наина бизни танани эмас, балки қалб ва руҳни даволашга йўналтиради, - дейди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.