Бугун, 27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили, вилоят бош имоми Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.
Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакилининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икмрамов, шунингдек, нуронийлар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Наманган халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди.
Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди.
ндиликда ҳожилик бахтига муяссар бўлган ҳамюртларимиз жамиятда барчага ўрнак бўлиб, ёшларни илм-маърифатга чақириш, аҳолини эзгу ишларга бошлаш ва кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш ишларида етакчилик қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 12 июлгача давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Жорий йил 25-26-июл кунлари Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси томонидан Қозон шаҳрида ташкил этилаётган “Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси” мавзусидаги В халқаро илмий-теологик конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари О.Салиев, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсиддиқов ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори У.Ғафуров иштирок этмоқда.
Конференцияда “Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё ҳудудида анъанавий қадриятларнинг аҳамияти”, “Катта Евроосиё халқлари: кундалик диний ҳаётнинг замонавий этнографик тадқиқотлари”, “Қуръоннинг замонавий ислом маданияти ва таълимда акс этиш шакллари” каби мавзулар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ушбу конференцияда Россия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, БАА, Баҳрайн, Қатар, Ҳиндистон, ЖАР, Эфиопея, Бразилия, Хитой, Эрон, Миср, Белорус, Монголия давлатларининг мусулмон диний идоралари, тегишли ташкилотлари ҳамда экспертлари иштирок этмоқда.
Ушбу конференция дастлаб 2016-йил Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган, кейинчалик, 2017-йил Қозон, 2018-йил Бишкек, 2019-йил Остона шаҳрида ташкил этилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати