Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июл, 2024   |   22 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:16
Bismillah
28 Июл, 2024, 22 Муҳаррам, 1446

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди

17.07.2024   269   1 min.
Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун, 16 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлар бошланди. 
Ҳадис илми мактабига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни шу йилнинг 20 июнидан бошланган бўлиб, 10 июлга қадар ўрта махсус диний таълим муассасаларини тамомлаган 92 нафар абитуриент ҳужжат топширди. 

Бугун эса мазкур абитуриентлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида суҳбат асосида илк ижодий имтиҳондан ўтадилар. Улар 17 июль куни иккинчи босқичда “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест топширадилар. 
Умумий имтиҳон натижалари 18 июль куни эълон қилинади. 

Абитуриентларнинг билимларини Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қабул ҳайъати аъзолари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасининг малакали педагог-ўқитувчилари баҳолаб боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Aҳмад қори Наина: Қуръон истеъдоди ҳаётимдаги энг катта туҳфадир

26.07.2024   375   1 min.
Aҳмад қори Наина: Қуръон истеъдоди ҳаётимдаги энг катта туҳфадир

Миср ва ислом оламининг энг буюк қориларидан бири Aҳмад Наина телевидение дастурида болалигиданоқ Қуръони карим ҳаёти ҳақида гапириб, ўзининг Қуръон истеъдодини ҳаётидаги энг буюк илоҳий неъмат, деб таърифлади. Бу ҳақда “IQNA” сайти “Al-Ahram” га таяниб хабар берди.

 

– Отам пахта савдоси билан шуғулланган. Қуръон илмидан ҳам олим бўлган. Менинг Қуръон ўрганишимга ҳам жуда қизиқарди. Мадрасада Каломуллоҳни ўқишни ўргандим. Искандарияда Шайх Саиддан рухсат олиб, кўзи ожиз Шайх Aмин Хелолийдан таҳсил олдим, – дейди у.

Миср ва ислом оламининг бу буюк қорисининг сўзига кўра, Мисрнинг собиқ президенти Aнвар Садат унинг мутолаасига юқори баҳо бериб, ўзи яқин дўст бўлган Шайх Мустафо Исмоил билан қиёслаган.

Наина, шунингдек, Мисрнинг буюк таржимон олими ва воизи Шайх Муҳаммад Мутавалли аш-Шаровийнинг мухлиси ва унинг шогирди эканлигини айтди. Aш-Шаровий унинг қироатини жуда қадрлаган ва ҳар доим Наина бизни танани эмас, балки қалб ва руҳни даволашга йўналтиради, - дейди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими

Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.

Дунё янгиликлари