Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июл, 2024   |   22 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:16
Bismillah
28 Июл, 2024, 22 Муҳаррам, 1446
Янгиликлар

ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ: БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИГА ШЕРИК БЎЛИНГ!

17.07.2024   1032   1 min.
ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ: БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИГА ШЕРИК БЎЛИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти филиали «Меҳр-2020» фонди жамоаси билан ҳамкорликда боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар учун ажойиб совға ҳозирлашди. Янги ўқув йили олдидан вилоятнинг шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган ана шундай оилаларнинг 1000 нафардан ортиқ фарзандларини ўқув қуроллари, мактаб формалари билан таъминлаш учун хайрия акциясини бошлаб юборишди. Бунда саховатпеша ҳомийларимиз томонидан дастлабки босқичда Нуробод туманида 40 нафар болажонга мактаб формалари ва ўқув қуроллари сотиб олиниб, хайрия қилинди.

Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам етимни кафилликка олган кишига жаннатда ўзлари билан бирга бўлишини башорат бериб, кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилганча шундай деганлар: “Мен билан етимни кафилликка олган киши жаннатда мана шундай ёнма-ён бўламиз”.

Эзгу ишга сиз ҳам ҳисса қўшинг. 

 

ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ: БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИГА ШЕРИК БЎЛИНГ! ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ: БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИГА ШЕРИК БЎЛИНГ! ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ: БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИГА ШЕРИК БЎЛИНГ!
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

#Янгиликлар “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (26.07.2024)

27.07.2024   384   7 min.

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар