Шу йил 12 август куни Тошкент вилоят Адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри «Эвалак» МФЙ Фахрийлар кўчаси 50-уйда жойлашган «Ҳилол» масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар 150 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Олмалиқ шаҳрида битта масжид фаолият кўрсатаётган эди.
Мазкур масжид очилиши билан Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 225 тага , Республикамиздаги масжидлар сони эса 2071 тага етади.
Аллоҳ таоло ушбу жоме масжидни халқимизга муборак айласин, тоату ибодатларни бардавом қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 11–16 ноябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудида "Бағрикенглик ҳафталиги" ўтказилади.
Ҳафталик доирасида юртимиз бўйлаб иншолар танловлари, энг яхши расмлар танловлари, бағрикенгликни тарғиб қилувчи шеърхонлик кечалари, шунингдек, матбуот анжуманлари, илмий-амалий ва маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда концерт дастурлари катта шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда.
Ҳафталик доирасидаги янгиликларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати