Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Август, 2025   |   1 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:41
Пешин
12:30
Аср
17:11
Шом
19:13
Хуфтон
20:31
Bismillah
24 Август, 2025, 1 Рабиъул аввал, 1447

Сайёрамизда Муҳаммад исмли одамлар қанча?

14.07.2020   3395   1 min.
Сайёрамизда Муҳаммад исмли одамлар қанча?

Муҳаммад исми бутун дунёда жуда оммалашган. Independent маълумотларига кўра, сайёрамиздаги 150 миллион нафар эркак ва ўғил болаларнинг исми Муҳаммад.

Энди дунёдаги энг оммалашган исмлардан бири АҚШдаги болалар орасида ҳам энг кенг тарқалган исмлардан бирига айланди. BabyCenter сайти маълумотларига кўра, Муҳаммад исми ўғил болаларга қўйиладиган энг оммабоп 10та исм рўйхатидан жой олди.

2013 йилда Муҳаммад исми топ юзталикдан жой олган, бироқ ҳали топ ўнталикка кирмаганди.

Шунингдек, Буюк Британия ва бошқа кўпгина давлатларда ҳам Муҳаммад исми энг кўп қўйиладиган исмлар қаторидан жой олмоқда.

Маълумот ўрнида: “Муҳаммад”нинг маъноси – тўхтовсиз, тинимсиз, ҳамиша мақталадиган, демакдир[1]. Яъни, мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари жуда ҳам кўп, улуғ фазилатлар эгаси.

 

hidoyat.uz

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамюртларимиз муқаддас маконда ибодат ва зиёрат билан машғул 

21.08.2025   3746   1 min.
Ҳамюртларимиз муқаддас маконда ибодат ва зиёрат билан машғул 

#Умра_2025 #Ҳаж_умра_маркази

 Айни пайтда “Умра – 2025/2026” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрда ибодат ва зиёратлар билан машғул бўлмоқда.  

 Хусусан, ҳамюртларимиз ихлос ва завқ ила умра амалининг тавоф ва саъйларини адо этдилар. 

Шунингдек, Макка шаҳридаги Арафот, Нур, Савр тоғлари ҳамда Мино, Муздалифа водийларини зиёрат қилдилар. 

Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг ибодат ва дуоларини қабул қилсин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Матбуот хизмати

Ҳамюртларимиз муқаддас маконда ибодат ва зиёрат билан машғул  Ҳамюртларимиз муқаддас маконда ибодат ва зиёрат билан машғул  Ҳамюртларимиз муқаддас маконда ибодат ва зиёрат билан машғул  Ҳамюртларимиз муқаддас маконда ибодат ва зиёрат билан машғул  Ҳамюртларимиз муқаддас маконда ибодат ва зиёрат билан машғул 
Ўзбекистон янгиликлари