Жаннатда саройларингиз бўлишини истайсизми?
Унда Вақф фондининг "Масжид" акциясида иштирок этинг!
Ушбу акцияда йиғилган маблағлар қатъий тартибда масжидларни тамирлашга йўналтирилади.
Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламдан "Кимки масжидга битта ғишт қўйса, Аллоҳ унга жаннатдан қаср ваъда қилган" деган ҳадис келтирилган.
Масжидларни қуриш ва таъмирлашда ҳисса қўшиш билан ўзингизга Жаннатдан қаср ҳозирланг!
http://www.vaqf.uz/uz/promote/view/20
Сиз ҳам Аллоҳ розилиги йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME (https://payme.uz/fallback/merchant/?id=5b1fd0995c641e0e8369c4c3) | CLICK (https://my.click.uz/auth) | Uzum Bank (https://payment.apelsin.uz/merchant?categoryId=25) | Agrobank (https://my.agrobank.uz/?cat=16&pay=255) | uPay
USSD (https://fast.upay.uz/merchant/286) орқали: *880*021092*summa#
Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида жума намозини адо этдилар.
Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга “Мурувватли бўлиш — олий фазилат!” мавзусида манфаатли маъруза қилиб бердилар.
Маърузада таъкидланганидек, мурувват — меҳр-шафқат, саховат ва муҳтожларга ёрдам бериш каби энг гўзал инсоний фазилатлардан саналади. Ўзини саховатли деб билган инсон ўз манфаатини ўзгалардан устун қўймаслиги, кексалар ҳолидан хабар олиши, йиқилганни суяш орқали қалбан хотиржамлик топади.
Шунингдек, бугунги тезкор замонда бир-биримизга бағрикенг бўлиш жамиятда тинчлик, барака ҳамда ҳамжиҳатликни барқарор қилиши, ушбу олий фазилатни ўзимизда шакллантириб, фарзандларимизга мерос қолдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида уқтирилди.
Файзли суҳбат якунида юртимизга тинчлик-омонлик ва хонадонларимизга барака тилаб хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати