Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Апрел, 2026   |   24 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:24
Қуёш
05:47
Пешин
12:29
Аср
17:04
Шом
19:05
Хуфтон
20:21
Bismillah
13 Апрел, 2026, 24 Шаввол, 1447

Бугунги даврнинг муҳим китоби

11.06.2020   14431   1 min.
Бугунги даврнинг муҳим китоби

ВАБО-инсонлар учун бир синов. Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Мовароуннаҳр" нашриёти шу сарлавҳа билан китоб нашр қилди. Китоб бутун инсониятга ва юртимизга юборилган юқумли касаллик, унга қандай муносабатда бўлиш, оммавий эпидемия - пандемия шароитида ўзни қандай тутиш тўғрисида, ҳар қандай шароитда меҳнат қилиб, Аллоҳ берган насибани ҳалол йўл билан топиш, шохдор вирус шароитида республикамизни иложи борича камроқ талофот билан олиб чиқиш йўлида Давлат Раҳбари ва ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида муфтий ҳазратлари У.Алимов ва бошқа таниқли уламоларимизнинг мақолалари чоп этилган.

Синовлар орқали Аллоҳ ўз бандаларини синайди, Ўзига яқинлаштиради ва гуноҳларини кечиради. Муваффақиятларга эришиш учун машаққат талаб қилинганидек, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ҳам синовларга сабр қилиш лозим, дейилади муфтий ҳазратлари ёзган сўзбошида. Асарнинг таркибига кирган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси қаламларига мансуб "Деҳқончилик-тирикчиликнинг мустаҳкам таянчи" мақоласи ҳам жуда долзарб мавзуда ёзилган.

Мақолада, жумладан, Расули Акрам (с.а.в.) томонларидан марҳамат қилинган қуйидаги ҳадис келтирилган:"Ким Аллоҳга ишониб, савоб умидида қаровсиз қолган ерни обод қилса, Аллоҳ унга ёрдам ва барака беради" (Табароний ва Байҳақий ривояти). Демак, дея хулоса қиладилар муфтий ҳазратлари, ҳар бир қарич ердан унумли фойдалансак, астойдил меҳнат қилсак, ҳукуматимизга камарбаста бўлсак, оғир кунлардан Қодир Эгамизнинг марҳамати ила эсон-омон ўтиб оламиз.

 

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбари

Шоазим Миноваров

 
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Битирувчиларнинг иш тақсимоти масалалари муҳокама қилинди

10.04.2026   6306   1 min.
Битирувчиларнинг иш тақсимоти масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кадрлар бўлими бош мутахассиси А. Бобомирзаев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими етакчи мутахассиси М. Ходжаев ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Д. Раҳимов Ҳадис илми мактабида бўлди.


Ташриф доирасида битирувчи талабаларнинг иш тақсимоти масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Масъуллар томонидан ёш мутахассисларни ишга йўналтириш, уларнинг билим ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш юзасидан муҳим маслаҳат, таклиф ва амалий тавсиялар берилди.


Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. 

 

Битирувчиларнинг иш тақсимоти масалалари муҳокама қилинди Битирувчиларнинг иш тақсимоти масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон янгиликлари