frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИГАН МАСЖИДЛАР РЎЙХАТИ

05.06.2020   8415   3 min.
ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИГАН МАСЖИДЛАР РЎЙХАТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, 2020 йил 8 июндан бошлаб "ЯШИЛ" ҳудудларда масжидлар яна намозхонлар учун очилмоқда.

2020 йил 2 июнь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Демак, 8 июнь, душанба кунидан бошлаб масжидлар фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлайди, ушбу масканларда 5–8 июнь кунлари санитар чоралар амалга оширилади.

Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз масжидларда намоз ўқишни жуда соғинишди. Аллоҳга шукрки, масжидлар эшиклари яна очилди, карантин мезонларига амал қилган ҳолда “яшил” ҳудудларда файзли ибодатларни бошлаймиз. Қолган «сариқ» ва «қизил» ҳудудлар “яшил” ҳудудга ўтгунга қадар масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлиб, бир оз сабр қилсак, ушбу касаллик хавфи камайса, у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ.

 

Қуйида республика бўйича туман-шаҳарлар кесимида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудга тоифаланишнинг рўйхатини PDF форматида ёки қуйидаги сурат шаклида кўришингиз мумкин.

 

 

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди

17.08.2026   36667   1 min.
Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида Қуръон мусобақаси ўтказилди.

Очилиш маросимида Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов сўзга чиқиб, мазкур маърифий тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад диний соҳа ходимларининг Қуръони карим бўйича билим ва маҳоратини янада ошириш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришдир.

Беллашувда вилоятнинг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган 10 нафар имом-хатиб ва имом-ноиб иштирок этиб, Қуръони каримни ўқиш ва ёддан билиш борасидаги билим ва маҳоратини намойиш этишди.

Биринчи ўринга Пешку тумани “Чиқирчи” жоме масжиди имом-ноиби Афзал Шавкатов сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Бухоро шаҳридаги “Волиди Абдулазизхон” жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Акрамовга, учинчи ўрин Жондор тумани “Работўғлон” жоме масжиди имом-хатиби Шуҳрат Шеровга насиб этди.

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди Бухорода Қуръон мусобақаси ўтказилди
Янгиликлар