frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Ўқув қизғин паллага кирди

23.09.2023   669   1 min.
Ўқув қизғин паллага кирди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятидаги иқтидорли имом-хатиблар учун ўтказилаётган ўқув жадвалига биноан, навбатдаги учрашувда тингловчилар олдида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов ҳамда Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, психология фанлари бўйича фалсафа доктори Азамат Назаров маъруза қилди...

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мурувватли бўлиш — олий фазилат ва инсоний бурчдир

18.09.2026   8235   1 min.
Мурувватли бўлиш — олий фазилат ва инсоний бурчдир

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида жума намозини адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга “Мурувватли бўлиш — олий фазилат!” мавзусида манфаатли маъруза қилиб бердилар.

Маърузада таъкидланганидек, мурувват — меҳр-шафқат, саховат ва муҳтожларга ёрдам бериш каби энг гўзал инсоний фазилатлардан саналади. Ўзини саховатли деб билган инсон ўз манфаатини ўзгалардан устун қўймаслиги, кексалар ҳолидан хабар олиши, йиқилганни суяш орқали қалбан хотиржамлик топади.

Шунингдек, бугунги тезкор замонда бир-биримизга бағрикенг бўлиш жамиятда тинчлик, барака ҳамда ҳамжиҳатликни барқарор қилиши, ушбу олий фазилатни ўзимизда шакллантириб, фарзандларимизга мерос қолдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида уқтирилди.

Файзли суҳбат якунида юртимизга тинчлик-омонлик ва хонадонларимизга барака тилаб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари