Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

Нурул изоҳ: ЗАКОТ КИТОБИ (давоми)

12.05.2020   9292   17 min.
Нурул изоҳ: ЗАКОТ КИТОБИ (давоми)

Қарзларнинг закоти

Қарзлар уч турлидир:

  1. Кучли қарз.
  • Ўртача қарз.
  • Заиф қарз.

Кучли қарз касодга учраган бўлса ҳам (қарзини) инкор қилмаган ёки инкор қилса ҳам, қарзлигига (гувоҳ, векселга ўхшаш) ҳужжат кўрсатган кишига сотилган молнинг ёки қарзга берилган пулнинг бадалидир, буларнинг закоти мол нисобга етгач бир йил ўтса, берилади.

Ўртача қарз сотилган эски кийим-бош, хизматкор ва шунга ўхшаш кишининг асосий эҳтиёжларига алоқадор бўлган ва тижорат моли ҳисобланмайдиган нарсаларнинг бадалидир. Бундай қарздан ҳукми, нисобга етадиган миқдори қарздордан олинмагунича, закот берилмайди. Бундай молларда (бир йил ўтиш шартининг муддати) улар сотилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Заиф қарз маҳр, васият, товонга ўхшаш мулк бўлмаган нарсаларнинг бадалидир. Яъни, аёл эридан оладиган маҳр, бир кишига берилишга васият қилинган, ҳали унга етиб бормаган пул, ҳали ворисларга тўланмаган товон пулларидир. Бундай қарзлардан нисобга етадиган миқдори олингач, орадан бир йил ўтмагунича, закот бериш лозим бўлмайди. Бу ҳукм қўлида нисоб миқдоридагм йил тўлган пул бўлмаган ҳолатдадир. Агар қўлида нисоб миқдорига етадиган мол бўлиб, унга йил тўлган бўлса, юқорида айтилган қарзлардан олган миқдорни унга қўшиб ҳаммасидан закот беради.

Тижорат молларининг закоти

Тижорат моллари олтин ва кумушдан ташқари савдо-сотиқ учун тайёрланган ёки савдо учун ишлаб чиқарилган моллардир. Буларнинг тужжор қўлида бўлган жами қисмининг қиймати олтин, кумушнинг нисоб миқдорига етса, закот бериш фарз бўлади. Жами миқдор ҳисобланаётганида алоҳида-алоҳида турдаги молларнинг қиймати бир-бирига қўшиб ҳисобланади. Тижорат молларининг закотини бериш учун икки нарса шарт бўлади:

  1. Бир йил давомида (мазкур молларнинг) тижорати билан шуғулланишга ният қилиш.
  2. Тижорат молларида закот беришга тўсиқ бўлмасин. Бу шундай: биринчидан тажорат нияти савдо вақтида бўлиши керак, иккинчидан, бир нарсадан икки бор закот беришга олиб келмасин. Бир ерни тижорат учун сотиб олиб, унга экса ердан чиққан ҳосилнинг ушри берилади. Ер қийматидан закот берилмайди.

Тижорат моллари фақирларнинг манфаатларига энг мос бўлган нарсанинг қиймати билан нархланади. Яъни тижорат молларининг нархи олтин ёки кумушдан бирининг, нисоб миқдорини тўлдириб, иккинчисига кўра тўлдирмаса-да, биринчисига қараб моллар нархланади ва закоти берилади, иккинчисига эътибор қилинмайди.

Деҳқончилик маҳсулотлари ва меваларпинг закоти

Ерлар ушр ва хирожга боғланишига кўра, иккига ажратилади:

  • Ушрга тобе бўлган ерлар. Халқи ўз хоҳиши билан мусулмон бўлган ёки давлат раҳбари томонидан (фатҳ қилинган), фатҳ қилган аскарларга бўлиб берилган ёки ушр бериш ҳадис билан (Ҳижоз каби) ва саҳобаларнинг ижмоси билан (Басра каби) собит бўлган жойлар.
  • Хирожи бериладиган жойлар мусулмонлар томонидан фатҳ қилинган ёки сулҳ билан қўлга киритилган ва маҳаллий халқнинг ихтиёрида қолдирилган ерлардир.

Қуйидаги шартлар жамъ бўлганида, ушр берилиши лозим бўлган тупроқларда (етиштирилган ҳосилнинг) ўндан бири фақирларга берилади:

  1. Тупроқни йилнинг аксар қисмида ёмғир ва шунга ўхшаш сувлар билан суғориш. Пақир ва шунга ўхшаш нарсалар воситасида суғорилган ерлар ҳосилидан йигармадан бири закот қилиб берилади.
  2. Маҳсулот тупроқдан даромад ва фойда олиш мақсадида экилган экиннинг маҳсули бўлиши керак. Қасддан экилмаган ўт-ўлан ва дарахтлар бунга кирмайди, яьни закот берилмайди.

Ернинг харажатлари чиқариб ташланмайди. Шунингдек, маҳсулотлар олинганидан сўнг, бир йил ўтиши, нисоб миқдориннг тўлдирилиши шарт эмас. Ердан олинган ҳосил қанча бўлишидан қатъи назар, ундан ушр берилади.

Хирожий ерлардан олинадиган солиқнинг миқдори давлат раҳбари билан маҳаллий аҳоли орасидаги келишувга қараб белгиланади.

яМаъдан ва ерости бойликларининг закоти

Ерости бойликлари, кофирлар кўмган хазиналар шаръан маъдандир.

Маъданлар уч турга бўлинади:

  1. Оловда эрийдиган маъданлар.
  2. II. Суюқ маъданлар.

III. Бу икки турга кирмайдиган маъданлар.

  1. Оловда эритиб қуйиладиган олтин, кумуш, темирга ўхшаш маъданларнинг бешдан бирини закотга ажратиш лозим. Бу ҳукм "Билингки, ўлжа қилиб қўлга киритган бойликларингиз..." мазмунли ояти каримада баён қилинган. Закот етимларга, камбағалларга ва йўлда қолиб кетган мусофирларга берилади.
  2. Ер остидан чиқарилган моддаларнинг бешдан бири берилгач, қолган 4/5 қисми агар ушбу маъданлар эгасиз, сахрога ўхшаш жойлардан топилган бўлса, топган кишиники бўлади.
  3. Агар хазинада исломиятдан аввалги даврга оидлигини кўрсатувчи бирор белги бўлса, хазинанинг бешдан бирини бериши лозим. Агар топиб олинган хазина исломият даврига оид танга пуллар бўлса, топиб олинган мол ҳукман луқота кабццир (яъни эгаси чиқса, унга қайтарилади).
  4. Агар хазинадаги пуллар қайси даврга оид эканлиги ноъмалум бўлса, (бу пуллар) Исломдан аввалги даврга оид деб ҳисоб қилинади.
  5. Маъдан бир кишининг мулки бўлган жойдан топиб олинса, 1/5 қисми давлатга, қолгани эса ер эгасига берилади.
  6. Қора мум ва нефтта ўхшаш суюқ маъданлар учун закот берилмайди. Фақат бундан даромад олаётган киши закот беради.
  7. Оловда эримайдиган ҳамда суюқ бўлмаган оҳактоши ва (олмос, марварид каби) жавҳар маъданларининг ҳукми қора мум ва нефт кабидир, улардан закот берилмайди.
  8. Денгаздан чиқарилган анбар, марварид ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар учун закот берилмайди. Фақат тижорат мақсадида чиқарилса, бошқа тижорат молларидан ажратилган тарзда закоти берилади.

Закотга доир турли масалалар

  1. Соғлом ва маълум миқдор даромади бўлса ҳам, нисоб миқдоридан оз пули бор кишининг закот бериши жоиздир.
  2. Банкнот пуллар мулк ҳисобланади. Қийматларига қараб, закоти берилади.
  3. Киши шахсий қаноати билан ояти каримада баён қилинган кишилардан деб ўйлаган кишига закотини берса-ю, кейинчалик у кишининг бундай тоифадан эмаслиги маълум бўлса, закоти мақбулдир. Аммо закотни олган закот берганнинг қули ёки мукотаби (маълум маблағ учун озод қилинишга хўжайини билан шартнома тузган қули) бўлса, закот ҳисобга олинмайди.
  4. Нисоб миқдорича бойликка эга бўлган кишининг вақти келмай туриб, бир неча йлнинг ёки бир неча нисобнинг закотини аввалдан бериши жоиздир.
  5. Закоти бериладиган молнинг, закоти берилиши лозим бўлган ондаги (йил тўлгандаги) қиймати эътибор олинади.
  6. Ўлган одам қолдирган молдан, закотим берилсин, дея васият қилмаган бўлса, закот олинмайди. Агар васияти бўлса, қолдирган молнинг учдан биридан закот чиқарилади.
  7. Олтин, кумуш ва бошқа пулларнинг закотини тижорат молидан, (буғдойга ўхшаш) ўлчанадиган ва тортиладиган нарсалардан бериш дурустдир.
  8. Нисоб миқдорини тўлдириш учун тижорат молларининг қиймати, олтин ва кумушнинг қийматлари ҳам, бошқа пуллар ҳам бир-бирига қўшиб ҳисобланади.
  9. Олтин ва кумуш (ичидаги бошқа моддалардан) кўп бўлса, соф ҳисобланади. Агар бундай ҳолда бошқа моддалар олтин ва кумушдан кўп бўлса, ҳамда танга ҳолида ва муомаладаги пул ҳисобланса, (закот беришда) унинг қиймати эътиборга олинади. Агар бу пулларнинг қиймати нисоб миқдорини тўлдирса, закоти берилади. Акс ҳолда берилмайди. Мазкур соф бўлмаган олтин ёки кумуш пуллар муомалада ўтмайдиган бўлса, ҳамда киши уларнинг тижорати билан шуғулланишни ният қилса, ҳукми тижорат моллари каби бўлади.
  10. Кишининг ўз мулки бўлишига қарамай, қўлида мавжуд бўлмаган ва қайтиб олишга кўзи етмаган молини (кейинчалик) қўлига киритса, ўтиб кетган даври учун закот бериши лозим эмас.
  11. Нисоб миқдорида пули бўлган кишининг йил ўртасида қарздор бўлиб қолиши, Имом Муҳаммадга кўра, молнинг талофатга учраб йўқолиб кетиши кабидир. Имом Абу Юсуфга кўра эса, бу ҳолат йил давомида нисоб миқдоридан бир оз камайиш ҳисобланади. Йил охирида закот беириш мажбурияти йўқолмайди.
  12. Олтин ва кумушдан закот беришда вожиб бўлганидек, закот бериладиган пайтда олтин ва кумушни тортиб, закотини бериш тўғри бўлади.
  13. Ҳар қандай молдан нисобга эришган киши айни йил учун тижорат, мерос ва бошқа йўл билан ўша молдан қўлга киритган даромадини қўшиб закот беради.
  • Закот берилиши лозим бўлган мулк закоти берилмай туриб батамом зое бўлса, у мулкнинг закоти бекор бўлади. Бир қисми зое бўлса, қолган қисмининг закоти берилади.
  • Фақирларда қарзи бўлган киши, уни олмай закот ниятида қарзидан кечса, бу закот ўрнига ўтмайди. Закот ўрнига ўтиши учун, фақирдан қарзини олиб, сўнгра такрор закот ниятида бериши зарур.

Закот бериладиган кишилар

Закот қуйидагиларга берилади: “Албатта, садақалар (яъни закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгаллари (Исломга) ошно қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳим билим ва ҳикмат соҳибидир» (Тавба сураси, 60-оят мазмуни).

  1. Фақирлар. Нисоб миқдорича маблағи бор ё нисоб миқдорича маблағ зарурий эҳтиёжларига сарфланган кишилар.
  2. Камбағаллар. Ҳеч нарсаси йўқ, фақирдан ҳам муҳтож.
  3. Садақа тўпловчи кишилар. Улар давлат раҳбари томонидан закот ва садақаларни (халқдан) йиғиш топшириғи берилган кишилардир. Бадавлат бўлсалар ҳам, вазифалари сабабли уларга закот молларидан бир миқдор берилади.

4.Қалблари (Исломга) оғдирилиши зарур бўлганлар:
Булар Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

а) мусулмонликни танлаб, Аллоҳга имон келтиришларини;

б) динга зарар беришларининг олдини олишни;

в) имонларини кучайтириб, ҳақиқий мусулмон бўлишларини хоҳлаган кишилардир.

  1. Мукотаблар, яъни маълум мол эвазига озод бўлишлари хусусида хўжайинлари билан шартнома тузган кишилар.
  2. Қарздорлар, яъни, қарзини тўлашдан ожиз бўлган кишилар.
  3. Аллоҳ йўлидагилар. Булар ҳаётларини Аллоҳ йўлида курашга бағилаб, Ислом дини шуҳрати юксалиши учун хизмат қилган фақир аскарлар.
  4. Ўз диёридан (ва у ердага) мулкидан узоққа кетиб, (уларни келтиришдан ожиз бўлган) мусофирлар.

Мана шулар закот бериладиган кишилардир. Закот берадиган киши закотини ушбу саккиз тоифанинг ҳар бирига бўлиб бериши ёки қайси тоифадан бўлмасин, ёлғиз бир кишига ёки уларнинг бир қисмига бериши лозим.

Закотни Бани Ҳошимга ва уларнинг қулларига, ота-онасига, бобо-момосига, ўғил-қизига, невара-чеварасига, хотинига, кофирларга ва масжид-мадрассалар қурилишига бериб бўлмайди.

Закот бериш жоиз бўлган кишилар

  1. Бадавлат кишининг фақир катта ўғли.
  2. Бадавлат кишининг фақир хотини.
  3. Фарзанди бой бўлса-да, унинг фақир отасига закот бериш жоиз.
  4. Ўз қишлоғи ва шаҳрида фақир кишилар бўла туриб, закотни бошқа қишлоқ-шаҳардаги муҳтож кишиларга юбориш макруҳдир. Фақат бошқа қишлоқ-шаҳардаги фақирлар закот берувчининг яқинлари ёки ўз қишлоқ-шаҳридаги фақирлардан қашшоқ кишилар бўлса, мақруҳ эмас. Агар киши закотини муддатидан аввал берадиган бўлса, бошқа қишлоқ-шаҳардаги фақирларга юборишнинг зарари йўқ.
  5. Закот ниятида фақир қариндошларнинг болаларига бериладиган совғалар ҳам закот ўрнига ўтади.
  6. Шунингдек, закот нияти билан байрамларда, бошқа шодиёналарда аёл ва эркак фақирларга берилган совғалар ҳам закот ўрнига ўтади.
  7. Закот тўпловчи ходимлардан бошқа барча закот оладиган тоифалар фақир бўлишлари шарт.

Фитр садақаси

Фитр садақаси, бадавлат мусулмоннинг Рамазон ҳайитида закот берилиши жоиз бўлган кшпиларга берадиган садақасидир.

Фитр садақаси Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, томонларидан ҳижратнинг иккинчи йили, фақирларга бериш буюрилган.

Ҳикматлари.

1.Рамазон хайитидек улуғ кунда фақирларни тиланчилик қилиш изтиробидан қутқариш;

  • Барча мусулмонлар шод-хуррам бўлган мана шундай улуғ байрам куни, фақирларни ҳам хурсандчилик ва фароғатга эриштириш.
  • Рўза тутиб, вужудини поклаган кишининг молини ҳам поклаши.
  • Рўза давомида, эҳтимол, йўл қўйилган баъзи хатоларининг тўғриланиши.

Рукни

Олувчи кишининг фитр садақасини шахсий мулкига айлантириши.

Сабаби кишининг қарамоғида боқишга мажбур ва масъул бўлган кишиларнинг мавжудлигидир. Яъни, одам ўзи, кичик ва фақир фарзандлари, хизматкор қули, мудаббари (хўжайини ўлганидан сўнг озод бўлиши хусусида, хўжайини билан шартнома тузган қули), умми валади (хўжайинидан фарзанд кўрган жория) учун фитр садақаси берши лозим.

Вожиб бўлишнинг шартлари

Фитр садақаси берадиган киши мусулмон ва ҳур бўлиши, зарурий эҳтиёжлардан ортиқча нисоб миқдорида мулкга эга бўлиши лозим. Мазкур нисоб микдоридаги мулкнинг кўпаювчи бўлиши ёки орадан бир йил ўтган бўлиши шарт эмас.

Вожиб бўлишининг вақти

Рамазон ҳайитининг биринчи куни тонг отиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Бу вақтдан аввал вафот этган ёки фақир бўлиб қолган, (тонг отганидан) сўнг мусулмон бўлган, туғилган ёки бадавлат бўлган кишининг фитр садақаси бериши шарт эмас.

Фитр садақасини ҳайит кунидан аввал ёки кейин бериш жоиздир ҳайит намозига чиқмасдан аввал бериш мустаҳабдир. Фитр садақсининг берилиши вожиб бўлгач, мулкнинг йўқолиши фитр садақаси бериш мажбуриятини бекор қилмайди.

Фитр садақасини бериш жоиз бўлган нарсалар

Қуйидаги тўрт (хил) нарсадан фитр-садақаси бериш мумкин: буғдой, арпа, хурмо, майиз.

Фитр садақасининг вожиб бўлган миқдори

Буғдойдан, буғдой унидан ёки қовурилган буғдой унидан ярим соъ – 1,664 кг, арпа, хурмо ва майиздан бир соъ ёки 3,328 кг. берилиши лозим.

Бу нарсаларнинг қийматини бериш жоиз ва фақирларга фойдалироқ бўлса, янада фазилатлидир.

Ўтилган дарсларни такрорлаш

Қуйидаги саволларга пухта ўйлаб, жавоб беринг:

  1. Закотнинг таърифини, ҳукмини, фарз бўлиш шартларини, сабабини ва рукнини айтиб беринг.
  • Закотнинг фарзларини, адоси ва берилишининг саҳиҳ бўлиш шартларини санаб беринг.
  1. Закот берилиши лозим бўлган молларни сананг. Ўтлайдиган ҳайвонларни, уларнинг неча қисмга бўлинишини, қачон улардан закот бериш лозимлигини тушунтириб беринг.
  • Туя, сигир ва қўйларнинг закотини айтиб беринг. Отларнинг закоти ҳақида маълумот беринг.
  • Ўзбек пулига биноан олтин ва кумушнинг закотини тушунтиринг.
  • Қарзни қисмларга бўлиб, ҳар бирини изоҳланг ва ҳукмларини айтинг.
  • Тижорат молларини таърифлаб, улар учун қачон закот бериш лозимлигини айтинг. Алоҳида-алоҳида турдаги тижорат молларининг закоти қандай берилади? Тижорат молларининг закотини бериш учун лозим бўлган шартларни тушунтириб беринг.
  1. Ушр ва хирожга тортиладиган ерларни таърифланг. Ҳар иккиси учун лозим бўлган закот миқдорини ҳамда ушр берилиши лозим бўлган ерларда закотнинг вожиб бўлиш шартларини санаб беринг.
  • Маъдан, хазина ва ерости бойликлари орасидаги фарқни тушунтириб, ҳар бирининг ҳукмларини айтиб беринг.
  1. Нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлган киши икки йил ёки янада кўпроқ йилларнинг закотини вақтидан аввал беришининг ҳукми нима? Вафот этган кишидан қолган мулкдан қандай ҳолларда закот берилади?
  • Йил ўртасида юзага келган қарздорлик хусусидаги ихтилофни тушунтиринг. Шунингдек, йил ўртасида қўлга киритилган бойликнинг ҳукмини баён қилинг.
  • Закот берадиган киши закот ниятида фақирлардаги қарзидан кечиб юборишининг ҳукми нима? Закот бериш вожиб бўлган, лекин талофатга учраган мулкнинг ҳукмини изоҳлаб беринг.
  1. Закот бериши мумкин бўлган кишиларни санаб беринг ва ҳар бир тоифани таърифланг. Қалбларини Исломга оғдириш исталган кишиларга нима учун закот берилади?

Фитр садақасини таърифлаб, ҳикматини, сабабини, рукнини, вожиб бўлиш шартларини, вожиб вақтини ва қандай турдаги нарсалардан бериш мумкинлигини ҳамда бериш лозим бўлган миқдорнинг қанча эканлигини тушунтириб беринг. Киши нима учун фитр садақаси бериши лозим? Фитр садақасининг қййматини бериш жоизми? Фитр садақаси кимларга берилади?

 

КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:

ЖАНОЗА:

Ўлим тўшагида ётган бемор;

Беморнинг жони узилгач қилинадиган ишлар;

Жасадни ювиб дафн этишга тайёрлаш;

Жасадни кўмиш тадориги кимнинг зиммасида?

Шариатга мос кафан;

Жаноза намозининг ҳукми ва рукнлари;

Шартлари;

Жаноза намозининг суннатлари;

Жаноза намозида маййит ҳаққига дуо;

Жаноза намозини ўқишга энг лойиқ бўлган киши;

Бир неча марҳумнинг жанозасини бир қилиб ўқиш;

Жаноза ўқилаётганида имомга эргашиш;

Жаноза намозини қаерда ўқиш жоиз?

Гўдакларга (кичкина болалар) жаноза ўқиш;

Кофир ва осийлар;

Кутубхона
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Муз нега сувда чўкмайди? Беруний ва Ибн Синонинг минг йил олдинги илмий баҳси

14.08.2026   10913   6 min.
Муз нега сувда чўкмайди? Беруний ва Ибн Синонинг минг йил олдинги илмий баҳси

Хоразмлик ёш мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг Аристотель физикасига билдирган тажрибавий эътирозлари ва Ибн Сино билан ёзишмалари Х-ХI асрлар бўсағасида Марказий Осиёда шаклланган мустақил танқидий илмий фикрнинг энг ёрқин намунаси ҳисобланади, хабар бермоқда ЎзА.

Х асрнинг охири ва ХI асрнинг бошларида Хоразм ва Бухоро илмий муҳитида антик давр юнон фалсафаси ҳамда табиий фанлар меросини қайта кўриб чиқишга бўлган қизиқиш ниҳоятда кучайди. Аристотелнинг “Осмон ва олам ҳақида” ҳамда “Физика” асарларидаги айрим хулосалар ўша давр тадқиқотчилари томонидан сўзсиз ҳақиқат сифатида қабул қилинаётган бир пайтда, тахминан 24–26 ёшлардаги Беруний антик муаллифнинг айрим қарашларини амалий кузатув ва математик мантиқ ёрдамида шубҳа остига олди. Беруний ўз эътирозлари ва саволларини хат орқали Бухорода яшаб ижод қилаётган, ўша вақтда 17–19 ёшларда бўлган Ибн Синога юборди. Ушбу тарихий мулоқотнинг бизгача етиб келган матни Ибн Синонинг Беруний томонидан берилган саволларга қатор жавобларидан иборат. Манбашунос ва шарқшунос Ю.Завадовский ушбу қўлёзма матнини рус тилига ўгирган ва у илк бор 1957 йилда Тошкентда нашр этилган. Кейинчалик, 1973 йилда Беруний таваллудининг 1000 йиллик юбилейи муносабати билан фалсафа фанлари номзоди А.Шарипов томонидан тайёрланган қайта нашрда ушбу ёзишмаларнинг илмий аҳамияти янада аниқроқ ёритилган.

Берунийни Аристотель таълимотидаги баъзи физик қоидаларнинг кузатув ва тажрибага зид келиши алоҳида ташвишга солган эди. Хусусан, “Физика” бўлимига оид саволлар орасида моддаларнинг нур синдириши ва иссиқлик йиғиш хусусиятига оид аниқ тажриба баён қилинади. Хоразмлик олим думалоқ ва шаффоф шиша идишни олиб, уни сув билан тўлдирганда у биллур лупа каби қуёш нурларини бир нуқтага тўплаб, аланга олдириш хусусиятига эга бўлишини кўрсатиб ўтади. Агар ушбу идиш сув ўрнига ҳаво билан тўлдирилса, ҳеч қандай нур йиғилмайди ва олов ҳосил бўлмайди. Беруний Ибн Синога мурожаат қилиб, сувнинг бундай ўзига хос таъсир кўрсатиши сабабини ва нега айнан сув мавжуд бўлганда нурлар тўпланишини сўрайди. Шарқшунос А.Шарипов тадқиқотларида таъкидланганидек, бу каби саволлар Берунийнинг шунчаки назарий мулоҳаза юритмагани, балки аниқ физик ҳодисаларни тажрибада текшириб кўрганини тасдиқлайди.

Ибн Сино Берунийнинг бу саволига жавоб берар экан, сувнинг табиатан тиниқ, зич ва силлиқ жисм эканини, шу сабабли у ўзидан ўтаётган нурни акслантириш ва қайтариш хусусиятига эгалигини тушунтиради. Оптимика масалаларида олимлар ўртасидаги баҳс Платон ва Аристотель мактабларининг қарашларини қиёслаш даражасигача етиб боради. Ибн Сино кўриш жараёни кўздан нур чиқиши орқали юз бермайди деган Аристотель позициясини ҳимоя қилади ва бу борада Платон қарашларидан фарқли ёндашувни илгари суради.

Берунийнинг яна бир эътиборга лойиқ тажрибавий саволи сув ва музнинг зичлиги ҳамда оғирлиги ўртасидаги муносабатга бағишланган. Аристотель назариясига кўра, совуқ ва тошсимон қаттиқ шаклга эга бўлган муз ўз моҳиятига кўра тупроқ элементига яқинроқ бўлиши ва сув тубига чўкиши керак эди. Лекин Беруний амалиётда музнинг сув юзида сузиб юришини кўриб, бу ҳодисанинг физик сабабини сўрайди. Ибн Сино ўз жавобида сув музлаган пайтда унинг таркибида ҳаво зарралари қотиб қолишини ва айнан шу суюқлик ичидаги ҳаво пуфакчалари музни сув тубига чўкишига йўл қўймаслигини таъкидлайди. Ю.Завадовский томонидан ўрганилган ушбу оммавий мунозара ўша давр учун моддаларнинг физик ҳолати ва термодинамика бошланғич тушунчалари бўйича муҳим қадам эди.

Космология ва фазовий геометрия соҳасида ҳам Беруний Аристотель даъволарини жиддий синовдан ўтказади. Аристотель фазода осмон сфераси оғирликка ҳам, енгилликка ҳам эга эмас, чунки у марказга ёки марказдан атрофга ҳаракат қилмайди деб ҳисоблар эди. Беруний эса хаёлий тафаккур нуқтаи назаридан осмон жисми энг оғир жисмлардан бири бўлиши мумкинлигини, унинг марказга тушмаслиги унинг вазнсизлигини англатмаслигини илгари суради. Шунингдек, Беруний фазо шакли борасида ҳам тўхталиб, осмон сфераси мукаммал шарсимон бўлиши шартлиги, у тухумсимон ёки ясмиқсимон шаклда ҳам бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Ибн Сино эса геометрия ва физика далилларини келтириб, агар сфера шарсимон бўлмаса, унинг ҳаракати пайтида бўшлиқ ҳосил бўлиши заруриятини исботлашга уринади.

Аристотелнинг фазода оламнинг ўнг ва чап томонлари ҳақидаги қарашлари ҳам Берунийнинг кескин танқидига учрайди. Аристотель жисмнинг ўнг томони ҳаракат бошланадиган жой деб таъриф бериб, кейинчалик Осмон ҳаракати шарқдан бошланади, демак Шарқ – бу ўнг томон деган хулоса чиқарган эди. Беруний бундай хулоса чиқариш логикада “мантиқий айлана” хатолигига олиб келишини кўрсатиб ўтади. Ибн Сино ўз жавобида Аристотель осмон сферасини тирик жисм сифатида тасаввур қилганини айтиб, антик муаллиф мантиғини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.

Ушбу ёзишмалар матни Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг 2385-рақамли қўлёзмалар фондида сақланиб қолган. Мазкур манбанинг бизгача етиб келишида хатларни кўчириб ёзган фақиҳ Маъсумийнинг хизмати борлиги хат охиридаги қайдларда эслатиб ўтилади. Ю.Завадовский ва А.Шарипов тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ХI аср бошидаги бу илмий баҳс нафақат икки мутафаккирнинг шахсий мулоқоти, балки Туронда табиатшунослик фанлари ва кузатув тажрибаларига асосланган янги илмий услуб шаклланганининг тарихий исботидир.

Беруний ва Ибн Сино ўртасидаги ёзишмалар Х-ХI асрларда Хоразм ва Бухорода шаклланган илмий тафаккур даражаси антик давр фалсафасини шунчаки ўзлаштириш билан чекланмай, уни аниқ тажриба ва мантиқий таҳлил воситасида танқидий қайта кўриб чиқиш босқичига кўтарилганини англатади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ибратли ҳикоялар