Қарзларнинг закоти
Қарзлар уч турлидир:
Кучли қарз касодга учраган бўлса ҳам (қарзини) инкор қилмаган ёки инкор қилса ҳам, қарзлигига (гувоҳ, векселга ўхшаш) ҳужжат кўрсатган кишига сотилган молнинг ёки қарзга берилган пулнинг бадалидир, буларнинг закоти мол нисобга етгач бир йил ўтса, берилади.
Ўртача қарз сотилган эски кийим-бош, хизматкор ва шунга ўхшаш кишининг асосий эҳтиёжларига алоқадор бўлган ва тижорат моли ҳисобланмайдиган нарсаларнинг бадалидир. Бундай қарздан ҳукми, нисобга етадиган миқдори қарздордан олинмагунича, закот берилмайди. Бундай молларда (бир йил ўтиш шартининг муддати) улар сотилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Заиф қарз маҳр, васият, товонга ўхшаш мулк бўлмаган нарсаларнинг бадалидир. Яъни, аёл эридан оладиган маҳр, бир кишига берилишга васият қилинган, ҳали унга етиб бормаган пул, ҳали ворисларга тўланмаган товон пулларидир. Бундай қарзлардан нисобга етадиган миқдори олингач, орадан бир йил ўтмагунича, закот бериш лозим бўлмайди. Бу ҳукм қўлида нисоб миқдоридагм йил тўлган пул бўлмаган ҳолатдадир. Агар қўлида нисоб миқдорига етадиган мол бўлиб, унга йил тўлган бўлса, юқорида айтилган қарзлардан олган миқдорни унга қўшиб ҳаммасидан закот беради.
Тижорат молларининг закоти
Тижорат моллари олтин ва кумушдан ташқари савдо-сотиқ учун тайёрланган ёки савдо учун ишлаб чиқарилган моллардир. Буларнинг тужжор қўлида бўлган жами қисмининг қиймати олтин, кумушнинг нисоб миқдорига етса, закот бериш фарз бўлади. Жами миқдор ҳисобланаётганида алоҳида-алоҳида турдаги молларнинг қиймати бир-бирига қўшиб ҳисобланади. Тижорат молларининг закотини бериш учун икки нарса шарт бўлади:
Тижорат моллари фақирларнинг манфаатларига энг мос бўлган нарсанинг қиймати билан нархланади. Яъни тижорат молларининг нархи олтин ёки кумушдан бирининг, нисоб миқдорини тўлдириб, иккинчисига кўра тўлдирмаса-да, биринчисига қараб моллар нархланади ва закоти берилади, иккинчисига эътибор қилинмайди.
Деҳқончилик маҳсулотлари ва меваларпинг закоти
Ерлар ушр ва хирожга боғланишига кўра, иккига ажратилади:
Қуйидаги шартлар жамъ бўлганида, ушр берилиши лозим бўлган тупроқларда (етиштирилган ҳосилнинг) ўндан бири фақирларга берилади:
Ернинг харажатлари чиқариб ташланмайди. Шунингдек, маҳсулотлар олинганидан сўнг, бир йил ўтиши, нисоб миқдориннг тўлдирилиши шарт эмас. Ердан олинган ҳосил қанча бўлишидан қатъи назар, ундан ушр берилади.
Хирожий ерлардан олинадиган солиқнинг миқдори давлат раҳбари билан маҳаллий аҳоли орасидаги келишувга қараб белгиланади.
яМаъдан ва ерости бойликларининг закоти
Ерости бойликлари, кофирлар кўмган хазиналар шаръан маъдандир.
Маъданлар уч турга бўлинади:
III. Бу икки турга кирмайдиган маъданлар.
Закотга доир турли масалалар
Закот бериладиган кишилар
Закот қуйидагиларга берилади: “Албатта, садақалар (яъни закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгаллари (Исломга) ошно қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳим билим ва ҳикмат соҳибидир» (Тавба сураси, 60-оят мазмуни).
4.Қалблари (Исломга) оғдирилиши зарур бўлганлар:
Булар Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
а) мусулмонликни танлаб, Аллоҳга имон келтиришларини;
б) динга зарар беришларининг олдини олишни;
в) имонларини кучайтириб, ҳақиқий мусулмон бўлишларини хоҳлаган кишилардир.
Мана шулар закот бериладиган кишилардир. Закот берадиган киши закотини ушбу саккиз тоифанинг ҳар бирига бўлиб бериши ёки қайси тоифадан бўлмасин, ёлғиз бир кишига ёки уларнинг бир қисмига бериши лозим.
Закотни Бани Ҳошимга ва уларнинг қулларига, ота-онасига, бобо-момосига, ўғил-қизига, невара-чеварасига, хотинига, кофирларга ва масжид-мадрассалар қурилишига бериб бўлмайди.
Закот бериш жоиз бўлган кишилар
Фитр садақаси
Фитр садақаси, бадавлат мусулмоннинг Рамазон ҳайитида закот берилиши жоиз бўлган кшпиларга берадиган садақасидир.
Фитр садақаси Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, томонларидан ҳижратнинг иккинчи йили, фақирларга бериш буюрилган.
Ҳикматлари.
1.Рамазон хайитидек улуғ кунда фақирларни тиланчилик қилиш изтиробидан қутқариш;
Рукни
Олувчи кишининг фитр садақасини шахсий мулкига айлантириши.
Сабаби кишининг қарамоғида боқишга мажбур ва масъул бўлган кишиларнинг мавжудлигидир. Яъни, одам ўзи, кичик ва фақир фарзандлари, хизматкор қули, мудаббари (хўжайини ўлганидан сўнг озод бўлиши хусусида, хўжайини билан шартнома тузган қули), умми валади (хўжайинидан фарзанд кўрган жория) учун фитр садақаси берши лозим.
Вожиб бўлишнинг шартлари
Фитр садақаси берадиган киши мусулмон ва ҳур бўлиши, зарурий эҳтиёжлардан ортиқча нисоб миқдорида мулкга эга бўлиши лозим. Мазкур нисоб микдоридаги мулкнинг кўпаювчи бўлиши ёки орадан бир йил ўтган бўлиши шарт эмас.
Вожиб бўлишининг вақти
Рамазон ҳайитининг биринчи куни тонг отиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Бу вақтдан аввал вафот этган ёки фақир бўлиб қолган, (тонг отганидан) сўнг мусулмон бўлган, туғилган ёки бадавлат бўлган кишининг фитр садақаси бериши шарт эмас.
Фитр садақасини ҳайит кунидан аввал ёки кейин бериш жоиздир ҳайит намозига чиқмасдан аввал бериш мустаҳабдир. Фитр садақсининг берилиши вожиб бўлгач, мулкнинг йўқолиши фитр садақаси бериш мажбуриятини бекор қилмайди.
Фитр садақасини бериш жоиз бўлган нарсалар
Қуйидаги тўрт (хил) нарсадан фитр-садақаси бериш мумкин: буғдой, арпа, хурмо, майиз.
Фитр садақасининг вожиб бўлган миқдори
Буғдойдан, буғдой унидан ёки қовурилган буғдой унидан ярим соъ – 1,664 кг, арпа, хурмо ва майиздан бир соъ ёки 3,328 кг. берилиши лозим.
Бу нарсаларнинг қийматини бериш жоиз ва фақирларга фойдалироқ бўлса, янада фазилатлидир.
Ўтилган дарсларни такрорлаш
Қуйидаги саволларга пухта ўйлаб, жавоб беринг:
Фитр садақасини таърифлаб, ҳикматини, сабабини, рукнини, вожиб бўлиш шартларини, вожиб вақтини ва қандай турдаги нарсалардан бериш мумкинлигини ҳамда бериш лозим бўлган миқдорнинг қанча эканлигини тушунтириб беринг. Киши нима учун фитр садақаси бериши лозим? Фитр садақасининг қййматини бериш жоизми? Фитр садақаси кимларга берилади?
КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:
ЖАНОЗА:
Ўлим тўшагида ётган бемор;
Беморнинг жони узилгач қилинадиган ишлар;
Жасадни ювиб дафн этишга тайёрлаш;
Жасадни кўмиш тадориги кимнинг зиммасида?
Шариатга мос кафан;
Жаноза намозининг ҳукми ва рукнлари;
Шартлари;
Жаноза намозининг суннатлари;
Жаноза намозида маййит ҳаққига дуо;
Жаноза намозини ўқишга энг лойиқ бўлган киши;
Бир неча марҳумнинг жанозасини бир қилиб ўқиш;
Жаноза ўқилаётганида имомга эргашиш;
Жаноза намозини қаерда ўқиш жоиз?
Гўдакларга (кичкина болалар) жаноза ўқиш;
Кофир ва осийлар;
Қўлни бўғимгача ювиш фойдалари
Маълумки, биз таҳоратни икки қўлимизни ювишдан бошлаймиз. Бунинг кўплаб фойдалари бор. Инсон қўли билан турли нарсаларни ушлайди, ўзгалар билан қўл бериб кўришади. Мана шу нарса бактериянинг тарқалиши ва унинг кўпайишига сабаб бўлади. Қўл орқали юқадиган касалликларга ич терлама, дизентерия (ичбуруғ) ва гастрит кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Исломда қўлни покиза сақлаш, тирноқларни вақтида олиб, озода бўлиб юриш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг қатъий вазифаларидан саналади.
Қўл ювилганда, бармоқ учларидан нур чиқиб, қўл атрофида доира ҳосил қилади. Бунинг натижасида бизнинг ички энергиямиз ҳаракатга келади ва қўлларимиз тоза, чиройли кўриниш касб этади.
Оғизни чайиш (мазмаза) фойдалари.
Таҳоратда аввал қўлларни ювишнинг фойдаси жуда кўп. Агар қўллар яхшилаб ювилмаса, бактериялар оғиз орқали ошқозонга ўтиб, касаллик келтириб чиқаради.
Оғизни пок тутиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унга ҳаво, озиқ-овқат ва бошқа сабаблар билан турли зарарли моддалар тушади. Агар булар вақтида тозаланмаса ёки мисвок билан покланмаса, оғизда кўплаб касалликлар, жумладан, милк ва тиш касалликлари келиб чиқади.
Таҳоратда мисвок ишлатиш суннати муаккада бўлиб, бу нарса тиббий нуқтаи назардан ҳам фойдалидир.
Замонавий илмий кашфиётлар мисвок ҳақида қуйидаги хулосаларга келди:
– арок дарахтидан олинадиган мисвок таркибида кўп миқдорда фторид бўлиб, бу модда тиш чиришининг олдини олишда катта аҳамиятга эга;
– мисвок эмал ва милкларга зарар бермаган ҳолда тишларни муваффақиятли тозалайди ва оқартиради;
– мисвок таркибидаги табиий антисептиклар оғиздаги зарарли микроорганизмларга қирон келтиради;
– мисвок таркибидаги фтор моддаси тишларнинг кариесга йўлқишининг олдини олади;
– хлор моддасига эга бўлгани сабабли тишлардан турли ранг ва доғларни кеткизади;
– ошловчи кислота (дубилъная кислота) милкни касалликлардан сақлайди;
– хлорид моддаси ҳар хил тошма ва доғларнинг кетишига ёрдам беради;
– мисвок таркибидаги силикат моддаси тишларни оқартиради;
– мисвокдаги баъзи моддалар оғиз саратони ва чиришнинг олдини олади;
– фарфор моддаси тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоя қилади;
– мисвокдаги хушбўй ёғ сўлак ажралиб чиқишини (саливация ) кўпайтиради ва натижада ксеростомия касаллигининг олди олинади;
– мисвок умумий шамоллашнинг оддий давосидир;
– гингивит касаллигини камайтиради;
– арок дарахти экстракти билан оғиз чайилса, оғиздаги бактериялар 75% гача камайиши ўз тасдиғини топди. Мисвок билан тозалаганда ҳам шу натижага эришилади;
– милк қонашининг олдини олади;
– Мисрда олиб борилган изланишларда маълум бўлишича, мисвок билан оғиз тозалангач, унинг қолдиқлари икки кунгача (!) бактерияларни ўлдириш хусусиятини сақлаб қолар экан;
Одилхон қори Юнусхон ўғли