Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин, фазилатли рамазоннинг биринчи ярми ҳам деярли ортда қолди. Бу ойнинг ўзига хос хислатларидан бири бу хайру саҳоват ва меҳр-оқибатнинг жонланишидир.
Рукнимизнинг бу галги суҳбатдоши бир нечта диний-маърифий интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар муаллифи, “Меҳр улаш” хайрия гуруҳи ташкилотчиларидан бири, ижодкор, журналист, блоггер ва тарғиботчи, Тошкент шаҳридан Жамшид ака Назаров. Жамшид ака Рамазонни қандай ўтказаётганлигини биз билан бўлишди.
“Барча мўмин-мусулмонлар қатори биз ҳам ҳар йили рамазон ойини оилавий интизорлик билан кутамиз. Бу йилги рўза кунлари бутун дунёда таралган вирус пандемияси вақтига тўғри келгани биз каби хайрия гуруҳи ташкилотчиларнинг елкасига янада кўпроқ масъулият юклади. Биз ҳар йили рамазонни масжидларни тўлдириб таробеҳ ўқиш ва қориларнинг қироатини интернет орқали медиа оламига тарқатиш билан машғул бўлар эдик.
Карантиннинг ҳам ўз ҳикмати бор экан. Ўтган йиллар давомида ижод билан бўлиб ота-онам ва оилам билан деярли ифторлик ва саҳарлик қилмаган эканмиз. Шундай бахтларга ҳам мушарраф бўлдик!
Рўзанинг илк кунлариданоқ рамазон режасини тузиб олдик.
Ота-онам, ака-укаларим билан ёнма-ён қўшни бўлиб яшаганимиз сабаб, саҳарликни ота-онам билан бирга қиляпмиз. Саҳарликдан сўнг бироз суҳбатлашиб бўлгач отам, акам, укам ва биз (фарзандларим билан) оилавий катта жамоа бўлиб бомдод намозини адо этамиз. Бомдоддан сўнг соат ўнларгача сайт ишлари билан шуғулланаман. Ундан сўнг фарзандларимнинг онлайн дарслари билан машғул бўламан.
Яна бир ҳурсанчилик, ҳар куни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали бериб борилаётган рамазон суҳбатлари ва мақолалар, хусусан “Топишмоқли 40 ҳадис” рукнини қолдирмасдан кузатиб, ўрганиб боряпмиз, айниқса болаларим катта қизиқиш билан ўрганяпти.
Аср вақтига келиб яна жамоа бўлиб намозни адо этамиз. Аллоҳ таоло бизга ошпазликни ҳам юқтирган, беҳисоб шукр. Шу сабаб асрдан сўнг ота-онам учун махсус ифторликка атаб таом пишираман. Дуоларини олиш биз учун шараф.
Ифторлик ва шом намозидан сўнг то хуфтон вақтигача яна бир бор сайт ишларига қарайман.
Хуфтон ва таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқиймиз. Алҳамдулиллаҳ катта ўғлим билан бига ҳар куни бир порадан хатм қилиб боряпмиз. Кичик ўғлим тасбеҳ айтиб туради ва сўнгидаги дуони отажоним қилиб, юртга халққа тинчлик, фаровонлик ва мусибатлардан тезроқ чиқишни Аллоҳдан сўраб илтижо қиламиз.
Ҳафтада 2-3 кун режага асосан шериклар билан хайрия ишларини ҳам амалга оширамиз. Аллоҳ қабул қилсин!
Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки бу йилги рамазон ҳам ўзига хос ҳикмат билан келди. Оилавий бирдамлик, силайи раҳм ва оқибат янада тикланди. Етказганига шукр!
Барча ватандошларимизни Рамазон билан чин қалбдан табриклайман!
Саидаброр Умаров суҳбатлашди
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَامَ رَسُولُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي النَّاسِ فَأَثْنَى عَلَى اللهِ بِمَا هُوَ أَهْلُهُ ثُمَّ ذَكَرَ الدَّجَّالَ، فَقَالَ: «إِنِّي َلَأُنْذِرُكُمُوهُ وَمَا مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا وَقَدْ أَنْذَرَ قَوْمَهُ، وَلَكِنِّي سَأَقُولُ لَكُمْ فِيهِ قَوْلًا لَمْ يَقُلْهُ نَبِيٌّ لِقَوْمِهِ، إِنَّهُ أَعْوَرُ، وَإِنَّ اللهَ لَيْسَ بِأَعْوَرَ».
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا وَقَدْ أَنْذَرَ أُمَّتَهُ الْأَعْوَرَ الْكَذَّابَ أَلَا وَإِنَّهُ أَعْوَرُ وَإِنَّ رَبَّكُمْ لَيْسَ بِأَعْوَرَ مَكْتُوبٌ بَيْنَ عَيْنَيْهِ «ك ف ر» أَيْ كَافِرٌ يَقْرَؤُهُ كُلُّ مُسْلِمٍ». رَوَاهُمَا الْأَرْبَعَةُ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аллоҳ таоло одамларни синаш учун Дажжолга турли имкониятлар бериб қўяди. Жумладан, Аллоҳ таолонинг изни ила у ўликни тирилтириш, ёмғир ёғдириш, ерни ҳосилдор қилиш ва шунга ўхшаш ишларга имкон топади. Сўнгра ўзидан кетиб, худолик даъвосини қилади. Шунда Аллоҳ таоло унинг ожизлик тарафларини зоҳир қилиб қўйгани иш беради. Унинг бир кўзи йўқлиги, пешонасига «кофир» деб ёзиб қўйилгани, Дажжол бу нарсаларни ўзидан кетказа олмаслиги уни фош қилади.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَيْنَا أَنَا نَائِمٌ رَأَيْتُنِي أَطُوفُ بِالْكَعْبَةِ فَإِذَا رَجُلٌ آدَمُ سَبْطُ الشَّعَرِ يَنْطُفُ أَوْ يُهْرَاقُ رَأْسُهُ مَاءً قُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالُوا: ابْنُ مَرْيَمَ ثُمَّ ذَهَبْتُ أَلْتَفِتُ فَإِذَا رَجُلٌ جَسِيمٌ أَحْمَرُ جَعْدُ الرَّأْسِ أَعْوَرُ الْعَيْنِ كَأَنَّ عَيْنَهُ عِنَبَةٌ طَافِيَةٌ قَالُوا: هَذَا الدَّجَّالُ أَقْرَبُ النَّاسِ بِهِ شَبَهًا ابْنُ قَطَنٍ»، وَابْنُ قَطَنٍ رَجُلٌ مِنْ خُزَاعَةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ибн Қатан – жоҳилият даврида ўлиб кетган одам эди.
وَلِمُسْلِمٍ: «الدَّجَّالُ أَعْوَرُ الْعَيْنِ الْيُسْرَى، جُفَالُ الشَّعَرِ، مَعَهُ جَنَّةٌ وَنَارٌ فَنَارُهُ جَنَّةٌ وَجَنَّتُهُ نَارٌ».
Муслимнинг ривоятида:
«Дажжолнинг чап кўзи йўқ, ўзи серсоч бўлади. Унинг жаннати ва дўзахи бўлади. Унинг дўзахи – жаннатдир, жаннати – дўзахдир», дейилган.
وَلِأَبِي دَاوُدَ: «إِنَّ مَسِيحَ الدَّجَّالَ رَجُلٌ قَصِيرٌ أَفْحَجُ جَعْدٌ أَعْوَرُ مَطْمُوسُ الْعَيْنِ لَيْسَ بِنَاتِئَةٍ وَلَا جَحْرَاءَ فَإِنِ الْتَبَسَ عَلَيْكُمْ فَاعْلَمُوا أَنَّ رَبَّكُمْ لَيْسَ بِأَعْوَرَ».
Абу Довуднинг ривоятида:
«Дажжол пакана, маймоқ, жингалаксочдир, унинг бир кўзи йўқ, кўзи теп-текис – бўртиб ҳам чиқмаган, ичкарига ҳам кирмаган. Агар иккиланиб қолсангиз, билингки, Роббингиз ундай эмас», дейилган.
Шарҳ: Мана шу сифатлардан уни таниб олаверинглар, тағин унинг худолик даъво қилаётганига алданиб қолманглар.
عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا سَأَلَ أَحَدٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الدَّجَّالِ مَا سَأَلْتُهُ وَإِنَّهُ قَالَ لِي: «مَا يَضُرُّكَ مِنْهُ»، قُلْتُ: لِأَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّ مَعَهُ جَبَلَ خُبْزٍ وَنَهَرَ مَاءٍ، قَالَ: «هُوَ أَهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ ذَلِكَ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.
Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аллоҳ таоло унга мўъжиза каби нарсаларни жуда ҳам ошириб бериб қўйган эмас.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَأَنَا أَعْلَمُ بِمَا مَعَ الدَّجَّالِ مِنْهُ، مَعَهُ نَهَرَانِ يَجْرِيَانِ أَحَدُهُمَا رَأْيَ الْعَيْنِ مَاءٌ أَبْيَضُ وَالْآخَرُ رَأْيَ الْعَيْنِ نَارٌ تَأَجَّجُ فَإِمَّا أَدْرَكَنَّ أَحَدٌ فَلْيَأْتِ النَّهَرَ الَّذِي يَرَاهُ نَارًا وَلْيُغْمِّضْ ثُمَّ لِيُطَأْطِئْ رَأْسَهُ فَيَشْرَبَ مِنْهُ فَإِنَّهُ مَاءٌ بَارِدٌ وَإِنَّ الدَّجَّالَ مَمْسُوحُ الْعَيْنِ عَلَيْهَا ظَفَرَةٌ غَلِيظَةٌ مَكْتُوبٌ بَيْنَ عَيْنَيْهِ كَافِرٌ يَقْرَأُهُ كُلُّ مُؤْمِنٍ كَاتِبٍ وَغَيْرُ كَاتِبٍ».
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен Дажжолда нималар бўлишини унинг ўзидан ҳам яхши биламан. Унинг иккита оқиб турган анҳори бўлади, бири кўзга кўриниб турган оқ сув, бири – кўзга кўриниб турган алангали олов бўлади. Кимдир унга етишса, ўзига олов бўлиб кўринган анҳорга шўнғисин. Сўнгра бошини эгиб, ундан ичсин, чунки ўша совуқ сув бўлади. Дажжолнинг кўзи текис, устини қалин эт қоплаган. Унинг икки кўзи орасига «кофир» деб ёзилган бўлиб, ёзишни билгану билмаган ҳар бир мўмин уни ўқий олади».
Шарҳ: Дажжолнинг чап кўзи қалин эт билан қопланган бўлиб, теп-текис ҳолда бўлади. Шунинг учун у «масийҳ» – текисланган деб ҳам аталади.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الدَّجَّالَ يَخْرُجُ وَإِنَّ مَعَهُ مَاءً وَنَارًا فَأَمَّا الَّذِي يَرَاهُ النَّاسُ مَاءً فَنَارٌ تُحْرِقُ وَأَمَّا الَّذِي يَرَاهُ النَّاسُ نَارًا فَمَاءٌ بَارِدٌ عَذْبٌ فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ مِنْكُمْ فَلْيَقَعْ فِي الَّذِي يَرَاهُ نَارًا فَإِنَّهُ مَاءٌ عَذْبٌ طَيِّبٌ». رَوَاهُمَا الثَّلَاثَةُ.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
Иккисини учовлари ривоят қилганлар.
(Давоми бор)
«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан