Рамазон ойида жаннатга 111 эшик (Танловга)
9.05.2020
2353
5 min.
- Ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб бажариш. (ихлосли бўлиш).
- Аллоҳ таолога тавба қилиш.
- Янги чиққан ойни кўрганда дуо қилиш.
- Иймон ва савоб умидида рўза тутиш.
- Иймон ва савоб умидида кечаларини бедор ўтказиш.
- Иймон ва савоб умидида қадр кечасида бедор бўлиш.
- Охирги ўн кунида янада жидду жаҳд қилиш.
- Умра қилиш.
- Эътикофда ўтириш.
- Рўзадорга ифторлик қилиб бериш.
- Қуръони каримни тиловат қилиш.
- Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш.
- Аллоҳ таолони зикр қилиш.
- Истиғфор айтиш.
- Таҳоратни мукаммал адо этиш.
- Таҳорат олгандан кейин шаҳодат калимасини айтиш.
- Доимо таҳоратли бўлиб юриш.
- Мисвок ишлатиш.
- Таҳорат олгандан кейин икки ракат намоз ўқиш.
- Азон эшитандан кейин унинг дуосини ўқиш.
- Азон ва иқомат орасида дуо қилиш.
- Доимо беш вақт намозни адо этиш.
- Намозларни ўз вақтида адо этиш.
- Хусусан бомдод ва аср намозларининг вақтига янада риоя қилиш.
- Жума куни дуолар ижобат бўладиган лаҳзаларни ўрганиб, шу вақтларда дуо қилиш.
- Жума куни “Каҳф” сурасини ўқиш.
- Доимо “Зуҳо” намозини адо этиш.
- Кундалик ўқилиб бориладиган суннат намозларини қолдирмаслик.
- Нафл намозларни уйда адо этиш.
- Кўп сажда қилиш.
- Ёш фарзандларни намоз ўқишга ўргатиш.
- Ёшларни рўза тутишга ўргатиш.
- Ҳар бир фарз намозидан кейин Аллоҳ таолони зикр қилиш.
- Рўзадор оғиз очишини кечиктирмаслиги.
- Оғиз очиш амалини шом намозидан аввал бажариш.
- Агар топилса, хурмо билан оғиз очиш.
- Доимо ифторлик дуосини ўқишга риоя қилиш.
- Ифторлик пайтида дуо қилиш.
- Бошқа пайтларда ҳам кўпроқ дуо қилиш.
- Саҳарлик қилиш.
- Овқат еб, ичимлик ичиб бўлгандан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтиш.
- Закотни адо этиш.
- Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш.
- Садақа бериш.
- Бировларга ошкора қилмай садақа бериш.
- Масжидлар қурилишига моддий ёки маънавий кўмак бериш.
- Саломни кенг ёйиш ва мискину фақирларга таом едириш.
- Йўлдан одамларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлаш.
- Ота-онага яхшилик қилиш ва уларга итоат этиш.
- Аёл киши эрига итоат этиши.
- Ҳалолдан касб қилиш.
- Доимо аҳли-оила нафақасидан хабардор бўлиш.
- Етимлар ва мискину бечоралар нафақасидан хабардор бўлиш.
- Етимни ўз кафиллигига олиб, унинг нафақасига қараш.
- Етимнинг бошидан силаб, унга меҳр-шафқат кўрсатиш.
- Дўсту биродарларнинг эҳтиёжларини раво қилиш.
- Аллоҳ йўлидаги дўстлардан ҳол-аҳвол сўраб туриш.
- Касалларни ҳолидан хабар олиш.
- Қариндош-уруғлар гарчи, алоқаларни узган бўлсалар-да, улар билан яхши муносабатда бўлиш.
- Мусулмон кўнглини кўтариб, хурсанд қиладиган ишларни амалга ошириш.
- Қийналиб қолган кишининг ишини енгиллатиш.
- Заифҳол кишиларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлиш.
- Ўзаро низо чиққан, бир-бири билан юзкўрмас бўлиб кетган инсонларнинг орасини ислоҳ қилиш.
- Гўзал хулқли бўлиш.
- Ҳаёли бўлиш.
- Ростгўй бўлиш.
- Босиқ, кечиримли, мулойим бўлиш.
- Кўришганда қўл бериб саломлашиш.
- Очиқ юзли бўлиш.
- Савдода бағрикенг бўлиш.
- Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан кўзни тийиш.
- Яхшиликка чақириб, ёмонликнинг олдини олиш.
- Солиҳлар, яхши инсонлар билан бирга бўлиш.
- Тил ва бошқа аъзоларни номақбул ишлардан сақлаш.
- Пайғамбар алайҳиссалом кўп салавот айтиш.
- Яхшилик қилиш ва эзгу ишларга далолат қилиш.
- Инсонлар Аллоҳ таолони танишига сабабчи бўлиш.
- Инсонларнинг айбларини беркитиш.
- Сабрли бўлиш.
- Бирор бир гуноҳ иш содир этганда, икки ракат намоз ўқиб, тавба қилиш.
- Ҳайвону жонзотларга ҳам шафқатли бўлиш.
- Инсонлардан таъма қилмаслик.
- Кўп таҳлил (яъни, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”) ва тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш.
- Садақайи жория қилиш.
- Савдо-сотиқда ростгўй бўлиш.
- Мусулмонлар ғам-ташвишини аритиш.
- Мусулмон ва бошқаларга зиён бермаслик.
- Ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш.
- Ота-онанинг дўстлари билан ҳам борди-келди қилиб алоқани узмаслик.
- Ширин сўзли бўлиш.
- Қўл остидаги ишчи-ходимларга шафқатли бўлиш.
- Бир солиҳ амални оз-оз бўлса-да, бардавомлик ила бажариш.
- Қўни-қўшниларга яхши муносабатда бўлиш.
- Ота-онанинг ҳаққига дуо қилиш.
- Дўсту биродарининг ҳаққига ғойибона дуо қилиш.
- Мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилиш ва Аллоҳ таолодан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўраш.
- Турмуш ўртоғи билан яхши муносабатда бўлиш.
- Ўз аҳли-оиласига таълим-тарбия бериш.
- Бирор кишига жабр қилган бўлса, ундан розилик олиш ва зиммасидаги ўзгаларнинг моддий ва маънавий ҳақларини адо этиш.
- Ёмонлик кетидан уни ювиб юборадиган яхшилик қилиш.
- Омонатга хиёнат қилмаслик ва аҳдга вафо қилиш.
- Каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш.
- Ўзгаларнинг ғам-қайғуси ва дардига шерик бўлиш.
- Тилни ёмон сўзлардан сақлаб фақат яхши сўзларни айтиш.
- Мусулмонлар обрўсини сақлаш.
- Қалбни бахиллик ва ҳасаддан пок тутиш.
- Инсонлар орасида адолат билан ҳукм қилиш.
- Бошига кулфат ёғилган кишига ёрдам бериш.
- Яхшиликка чақираётган кишининг чақириғига лаббай дейиш.
- Яхши иш қилган кишига миннатдорчилик билдириш ва муносиб мукофотлаш.
- Шаввол ойидан олти кун рўза тутиш.
Ғиёсиддин ҲАБИБУЛЛОҲ ,
“Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси.
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ