Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2025   |   25 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:36
Пешин
12:32
Аср
17:16
Шом
19:20
Хуфтон
20:40
Bismillah
19 Август, 2025, 25 Сафар, 1447

Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

23.04.2020   9717   2 min.
Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир.

Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг.

Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори:
≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилансин.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин!

Эслатма: Мазкур фитр садақасининг қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Инсонга эътибор ва халққа яқинлик йўлида амалий тадбирлар

14.08.2025   12345   1 min.
Инсонга эътибор ва халққа яқинлик йўлида амалий тадбирлар

Пайариқ туманида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ташаббуси билан шаҳар ва туман имом-хатиблари, иқтидорли имомлар ҳамда 65 нафар ҳожилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда халқ билан, кенг жамоатчилик билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш ва юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан фикрлар билдирилди. Бу бўйича қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.


Тадбир давомида йиғилиш қатнашчилари ҳудуддаги ижтимоий аҳволи оғир, бемор ва ногиронлиги бор оилалар яшайдиган хонадонларга боришди. Уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди. “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти филиали томонидан 50 та ногирони бор ана шундай оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.


Шунингдек, вилоятда диний-маънавий муҳитни соғломлаштириш йўлида фаол иштирок этиб келаёган беш нафар амалиётчи моддий жиҳатдан рағбатлантирилди.

Vaqf.uz

Инсонга эътибор ва халққа яқинлик йўлида амалий тадбирлар Инсонга эътибор ва халққа яқинлик йўлида амалий тадбирлар Инсонга эътибор ва халққа яқинлик йўлида амалий тадбирлар Инсонга эътибор ва халққа яқинлик йўлида амалий тадбирлар Инсонга эътибор ва халққа яқинлик йўлида амалий тадбирлар
Ўзбекистон янгиликлари