САФАРГА ТАЙЁРЛАНАЁТГАНИНГИЗДА ҚУЙИДАГИЛАРГА АҲАМИЯТ БЕРИНГ:
Сурункали хасталиклари бор зиёратчилар:
✓Ҳар куни истеъмол қиладиган ноёб дори-дармонларни заҳираси билан олиши;
✓ Зиёратчилар сафардан олдин ўз ҳас-таликларини беркитмай, балки шифокор-ларга мурожаат қилиб, зарур бўлса, ётиб даволанишлари;
✓ Қулай ва енгил оёқ кийим олиш, иложи бўлса, ўз яшаш жойидан ҳарид қилиб, 4-5 кун давомида кийиб, оёғига мос-лаштириши лозим, акс ҳолда сафарда оёқ шилинишидан азият чекиш мумкин;
✓Грипп, коронавирус ва бошқа касал-ликларнинг олдини олиш мақсадида 10-15 дона тиббий ниқоб ва Оксалин сурмасини олиш зарур;
САФАР ДАВОМИДА ҚУЙИДАГИЛАР ҚАТЪИЯН МАН ЭТИЛАДИ:
✓Сафар учун олинган дорилар ичида наркотик ва психотроп моддалар бўлган дори воситалари, нос ва сигарет маҳ-сулотларини олиб бориш;
✓Саудия Арабистонига сотиш мақсадида қурт, асал, турп, бодом, туршак, майиз ва бошқа шу каби маҳсулотларни олиб бориш ҳамда у ердан белгиланган меъёрдан ортиқ товар ва маҳсулотларни мамлакати-мизга олиб келиш мумкин эмас.
✓Қисқа муддатда бузилиши натижасида истеъмол қилинганда ўткир ичак заҳар-ланишга олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотларни олиб бориш;
✓Мадина, Макка ва Жидда шаҳарлари ҳудудларида “Суратга тушиш ман этила-ди” деган белгилар қўйилган жойларда сурат ва видеога тушиш;
✓Меҳмонхона, Ҳарам ҳудудларида, аэропортларда бепул тарқатиладиган диск ва диний адабиётларни (Қуръони каримдан ташқари) олиш мумкин эмас;
✓Бегона одамлар билан бирор жойга (Жидда ва Тоиф шаҳарларига, турли нотаниш жойларга) бориш;
✓Қуръон оятига асосан эҳромли ҳолатда жанжал, тортишув ва дилозорликлардан узоқ бўлиш лозим.
ШУНИНГДЕК, ЗИЁРАТЧИЛАР ҚУЙИДАГИЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШЛАРИ ШАРТ:
✓Саудия Арабистони Подшоҳлигининг тегишли идоралари томонидан жорий қилинган тартибга кўра, Масжиди На-бавийда “Равза” зиёратини амалга оши-риш учун бериладиган махсус рух-сатномада белгиланган талабларга амал қилиш зарур;
✓Меҳмонхоналардаги ҳар бир хонага жойлаштирилган ва ўрнатилган мебель жиҳозлари меҳмонхонанинг мулки бўлиб, уларга зарар етказманг;
✓Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда санитария қоидалари-га риоя қилинг;
✓Меҳмонхоналардаги сув техник сув бўлиб, уни ичиш ва исроф қилиш мумкин эмас;
✓Иссиқ мавсум вақтида ҳаво ҳарорати 60 даражадан юқори бўлиши эҳтимоли-дан келиб чиқиб, кўчаларга соябонсиз чиқманг! Бирор кўнгилсизлик содир бўлса ёки бирор жойга меҳмонга бормоқчи бўлганингизда гуруҳ раҳбари-ни хабардор қилиб, Сизни меҳмонга олиб кетаётган одамнинг манзилини бериб кетишингиз лозим;
✓Кўчага ёки Ҳарамга борганингизда камзулингиз ва бейжигингизни тақиб чиқинг;
✓ Зам-зам суви, иккала Ҳарамда, “СООL” (совуқ) ва “НОТ” (иссиқ) белгиси ёзилган идишларда туради. Ҳаво иссиқлиги сабаб-ли кўпчилик совуқ сув ичиб қўяди ва томоғини шамоллатади, бу нарсалардан ўзларини эҳтиёт қилишлари зарур;
✓ Сафарда шамоллашлар сабабларидан бири мармар устида пайпоқ (носки) киймасдан юриш ҳисобланади (эҳромдан чиққандан сўнг, албатта). Шу сабаб оёққа пайпоқ кийиб юриш шамоллаш ва оёқ замбуруғли касалликларининг олдини олади. Ўз жойнамози билан юриш эса совуқ мармар устида намоз ўқиш вақтида шамоллаб қолишдан асрайди;
✓ “Қора тош” – (“Ҳажар ал-асвад”)ни ўпиш фарз ҳисобланмайди. Мусулмонга озор бермаслик эса фарз. Шундай экан, қора тошни ўпаман деб ўзингиз ва дин-дошларингизга қийинчилик туғдирманг;
✓ Саудия Арабистони масъул идоралари белгилаган тартибга кўра, зиёратчи Каъба саҳнига фақат эҳромда Умра қилганда киритилишини инобатга олинг. Қолган вақтда эҳромсиз кириш мумкин бўлган ҳудудларда ибодат қилинади;
✓ Кўпчилик тўпланган жойларга яқин-лашманг, ўзингизни тиқилинч жойлар-дан эҳтиёт қилинг;
✓ Умрани бир марта бажариш суннат. Бир кунда бир неча умрани бажариб соғ-лиғингизга зарар келтирманг;
✓ Эсколаторлардан фойдаланганда эҳтиёт бўлинг, чунки айрим ҳолларда эҳтиётсизлик оқибатида оғир жароҳат-лар олиш ҳоллари кузатилган;
✓ Сабрли бўлинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа ҳожилар билан урушманг ва талашманг. Гуруҳ раҳбари ва гапларига қулоқ солинг;
✓ Шахсий буюм ва пул маблағларингизга эҳтиёт бўлинг;
✓ Ишчи гуруҳи ва Гуруҳ раҳбари томони-дан меҳмонхонадаги хона тақсимотига қатъий амал қилинг.
АВИАКОМПАНИЯ ТАЛАБЛАРИ:
✓ Багажга топшириладиган меъёрдаги юк бўлиши лозим. Меъёрдан ошган ҳар бир килограмм учун белгиланган тариф бўйича тўлов тўланиши лозим;
✓ Самолёт салонига олиб кириладиган қўл юки 8 кг.дан ошмаслиги лозим. Ортиқча қўл юки самолёт салонига киритилмайди. Қўл юкида ўткир тиғли предметлар (пичоқ, қайчи, тирноқ олади-ган ва ҳ.к.) бўлмаслиги лозим;
✓ Шунингдек, қўл юкида ёниш ҳусусияти-га эга бўлган косметик (атир, дезодорант ва ҳ.к.) маҳсулотлари ҳам самолёт салони-га киритилмайди;
✓ Рўйхатдан ўтиш учун аэропортга ўз вақтида етиб келиш.
Яратгандан умра ибодатингиз осон ва қабул бўлишини сўраймиз!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz портали. (https://taplink.cc/muslimuz)
Диний саволлар учун: (https://t.me/SavollarMuslimUzBot)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
Осмонлару ерни яратган Зотнинг қаршисига маъсиятлар ила чиқа кўрманг, ғазабига тоқатингиз, иқобига сабрингиз ва азобига қудратингиз етмайди.
Доктор Абдул Муҳсин Аҳмад ўзининг бир қариндоши билан бўлган воқеани айтиб берди. Воқеага кўра бир йигит укасига доим “Аллоҳга ҳамд айтгин” деса, укаси: “Нима учун Аллоҳга ҳамд айтишим керак?” – дер, Яратганга бўйин эггиси келмасди.
Ахир унинг бу гапини оламлар Рабби бўлган Зот эшитиб турибди! Аллоҳ уни икки оёғи билан юрғизиб қўйибди, қанча одамлар юра олишмайди. Неча-неча инсонлар кўриш неъматидан мосуво бўлганида, унинг кўзлари кўриб турибди.
Вақт ўтиб йигит автоҳалокатга учрайди. Унинг аъзолари қаттиқ шикастланади. Операциядан сўнг доктор Абдул Муҳсин Аҳмад уни бир умр ногирон бўлиб қолганлигини, танасининг ярми ишламаслигини, аниқроғи, бир ўлимдан қолганлигини айтади.
Аллоҳ буюк! Унинг неъматлари чексиз. Биз бандалар доим шукрда бўлмоғимиз лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтади: «...Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир»[1].
Тасаввур қилинг, борди-ю, сиз дўзахийлардан бўлсангиз, у ердаги азобга чидай оласизми?! Албатта, йўқ.
Шундай экан Аллоҳга тавба қилинг! У Зотга хуш келмайдиган ишлардан қайтинг. Солиҳ амаллар ила Раббингизга яқинлашинг.
Аллоҳ берган неъматларга шукр қилинг. Гуноҳ ва маъсиятнинг кичиклигига қараманг. Аллоҳнинг буюклигини назарингиздан қочирманг.
Аллоҳ буюк! У Зот сизни кутилмаганда ушламасидан аввал қалбингизни қўрқув ила тўлдиринг. Қазоингиз яқинлашмасидан аввал покланинг. Ўлим келгандаги пушаймондан наф йўқ ва бунинг учун имкон берилмас...
Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.
[1] Ҳуд сураси, 102-оят.