Кеча Самарқанд шаҳрида бошланган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманнинг очилиш маросими, ялпи йиғилиши туш вақтига қадар бўлди.
Куннинг иккинчи ярмида “Мотуридия таълимоти ва ҳозирги замон” ва “Замонавий давлат шароитида диний қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш” йўналишлари бўйича юртимиз ва хориж уламолари икки шўъбага бўлиниб, буюк аждодимиз имом Абу Мансур Мотуридий ҳаёти ва фаолияти, мотуридийлик таълимоти тўғрисида бир-биридан ажойиб маърузалар қилдилар.
Нуфузли анжуман бугун ҳам юқори савияда давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Мавсум бошидан шу чоққача 83 минг 274 та тадбир ўтказилди. Уларда 508 478 нафар юртдошимиз қамраб олинди.
Оилавий шароит ва тушунчаларидан келиб чиқиб, улар билан тинчлик қадри ва шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.
Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилди. 11 мингдан зиёд ҳожилар иштирок этаётган тадбирлар натижасида жамиятдаги маънавий муҳит янада яхшиланмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати