Андижон шаҳрида жойлашган барча масжидларнинг ҳозирги кундаги фаолиятини танқидий таҳлилий ўрганиш ва ўрганиш жараёнлари якунлари бўйича Андижон шаҳридаги “Мирпўстин ота” жоме масжидида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов раислигида Сайёр семинар ўтказилди. Семинарда вилоятда фаолият кўрсатаётган шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, бош мухтасиблари ҳамда Андижон шаҳридаги 20 та жоме масжидларнинг имом-хатиблари, ноиблари ва мутаваллилари иштирок этди.
ЎМИ Андижон вилояти вакиллигининг матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 238-мактабда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Суҳбат давомида ота-онага ҳурмат ва итоатнинг мукофоти, фарзандларни соғлом эътиқодли қилиб тарбиялашда ота-онанинг вазифалари, ўрни муҳимлиги борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида ижтимоий, ақидавий ва бошқа мавзуларда берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати