Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган қисқа давр мобайнида буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунгача дунёнинг 24 та етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланди.
Ана шу халқаро ҳамкорлик алоқаларининг самараси ўлароқ, жорий йил январь ойида Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” фонди дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзма асарларнинг каталоглари ва бошқа манбалардан иборат юзга яқин китоблар тўпламини Марказга ҳадя қилди, дея хабар бермоқда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати. Улар орасида дунё фондларида сақланаётган араб, турк, форс тилларидаги нодир қўлёзмалар, каталоглар, шунингдек, қўлёзмаларни таҳқиқ ва таҳрир қилишга оид асарлар, ислом илмига доир китоблар мавжуд.
Анжуманда Буюк Британиядан келтирилган каталогларнинг нодир қўлёзма манбааларни тадқиқ этишдаги аҳамияти, Марказнинг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари ва истиқболдаги режалари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Марказ Туркиянинг нуфузли университетлари билан ҳам илмий ҳамкорликни амалга оширмоқда. Ҳар икки давлат ёш олимларининг ўзаро тажриба алмашиши йўлга қўйилиб, халқаро илмий-амалий семинарларда иштирок этиб келмоқда. Ана шу ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида Туркиянинг Мармара университети Илоҳиёт факультети томонидан Марказга Имом Мотуридийнинг 18 жилдлик “Таъвилотул Қуръон” асари тақдим этилди.
Тадбир доирасида мазкур китобларнинг ҳам тақдимоти ўтказилиб, иштирокчиларга яқиндан таништирилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, айни вақтда Марказ илмий ходимлари томонидан Имом Мотуридийнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати
بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني
Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний.
Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт.
اللهم تقبل هذا منى كما تقبلت من حبيبك محمد و خليلك إبراهيم عليهما السلام
Ўқилиши: Аллоҳумма тақоббал ҳаазаа минний кама тақоббалта мин Ҳабийбика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Халийлика Иброҳим алайҳимассалом.
Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломдан қабул қилганингдек қабул қилгин.
إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ
Ўқилиши: Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз ҳанийфан ва маа анаа минал мушрикийн.
Маъноси: Мен тўғри йўлни танлаган ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни ихтиро этган Зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман.
قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Ўқилиши: Қул инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Роббил ъаламийн.
Маъноси: Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир”.
لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: Лаа шарийка лаҳу ва бизаалика умирту ва анаа аввалул муслимийн.
Маъноси: Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу (ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати