Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир давомида Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилиб, 5 кишидан жами 35 минг доллар олмоқчи бўлган хусусий бандлик агентлиги вакиллари ушланди.
«Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «O. xususiy bandlik agentligi» МЧЖ ходимлари М.И., Т.А. ва фуқаро И.Х. фуқаро Л.К. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, 4 нафар ўғиллари ва 1 нафар жиянини ноқонуний равишда, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирмасдан Корея Республикасига ишга юбориш эвазига ҳар бири учун 7 000 АҚШ долларидан жами 35 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 17 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га берган маълумотда.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида «A.visa» МЧЖ раҳбари Ш.А. юқорида номлари келтирилган 5 кишини ноқонуний равишда Корея Республикасига ишга юбориш эвазига бўнак сифатида 2 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шу йил 3-7 январь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 237 нафар педагог-ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Ўқув-машғулотлари махсус режа ва дарс жадвали асосида бўлиб ўтди. Дарслар замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол услублар ёрдамида ўтилди. Унга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари, юртимиздаги етакчи олий таълим муассасаларидан маърузачилар таклиф қилинди.
Малака ошириш давомида педагог-ўқитувчиларнинг давлат ва дин муносабатлари, ўқув жараёнида педагогик технологиялардан унумли фойдаланишда билим ва кўникмаларини юксалтириш, талабалар орасида мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ўқув-машғулотларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати