Жумладан, шу йил август ойида эътиборан ушбу мамлакатнинг «Nogoum FM-100.6» ва «Nile FM-104.2» радиоканалларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишлаган радиороликлар мисрлик тингловчилар эътиборига ҳавола қилинмоқда. Ушбу материаллар бир ой давомида ушбу каналлар орқали узатилади.
Йигирма сония давом этадиган инглиз ва араб тилларидаги мазкур эшиттиришларда мамлакатимизнинг Зиёрат туризми имкониятлари, ислом оламида машҳур бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хоразм каби тарихий шаҳарларимиз ҳақидаги муҳим маълумотлар ўрин олган. Шунингдек, Миср аҳолиси томонидан қадрланадиган буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Ибн-Сино, Хоразмий, Замахшарий ва Имом Мотуридий ҳаётига оид муҳим далиллар тингловчиларга етказилмоқда.
Радио эшиттиришлар давомида, мисрликлар Ўзбекистонга сайёҳат қилишга, миллий ўзбек ошхонаси, гўзал табиат манзаралари ва бетакрор шаҳарларимиз архитектурасидан баҳраманд бўлишга даъват этиляпти.
Ф.Абдухолиқов мамлакатимиз номидан ЖМЛнинг ислом оламидаги саъй-ҳаракати, халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини эътироф этди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳида ўтказилган Халқаро исломофобияга қарши кураш кунига бағишланган биринчи халқаро тадбирда Бош котиб мусулмон халқлари вакили сифатида қилган маърузасини юқори баҳолади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА