Ислом ишлари, вақфлар, даъват ва иршод вазири шайх, доктор Aбдуллатиф бин Aбдулазиз Ол-Шайх вазирликнинг ар-Риёддаги бош қароргоҳида вазирликнинг бир қатор киберхавфсизлик тизимларини очиш тўғрисида қарор чиқарди.
Киберхавфсизлик назорати билан ўз-ўзини мувофиқлаштириш тизими мувофиқликни баҳолашнинг барча босқичларини автоматик амалга оширади ва киберхавфсизликдан хабардорлик дастури эса ходимлар учун таълим мазмунини ўз ичига олади.
Ушбу тизимларнинг ишга туширилиши раҳбариятнинг барча давлат органларига киберхавфсизлик даражасини оширишга йўналтириш, миллий киберхавфсизлик органи томонидан тасдиқланган назоратни амалга ошириш ва бажариш мажбуриятини олишга қаратилган кўрсатмаларига жавоб беради, вазирликка ўсиш ва фаровонликни таъминлайдиган хавфсиз ва ишончли кибермаконга кириш имконини яратади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бугун, 15 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклиф-мулоҳазаларини тинглади.
Мазкур қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган масжидлар қуриш, таълим олиш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдамга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.
Бугунги қабул давомида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.
Ана шундай қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати