Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Январ, 2025   |   20 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:44
Пешин
12:39
Аср
15:43
Шом
17:28
Хуфтон
18:45
Bismillah
20 Январ, 2025, 20 Ражаб, 1446

Нишонга урилган гаплар: “Эй Аллоҳ! Бизларнинг қабримизни Ўзинг кенг ва нурли қилгин!”

14.01.2020   1302   1 min.
Нишонга урилган гаплар: “Эй Аллоҳ! Бизларнинг қабримизни Ўзинг кенг ва нурли қилгин!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Эй Роббим! Ўлимимиз пайтида калимаи шаҳодатни айтишни тилимизга осон қилгин, омин!!!

*****

Эй Роббим, мени ушбу тўрт тоифанинг:

Мен ҳақимда яхши гап эшитиб, уни беркитадиган;

Мен ҳақимда ёмон гап эшитиб, уни тарқатадиган;

Ортимдан мени ғийбат қиладиган;

Ҳаётимни ҳасад ва адоват ила кузатадиган кишиларнинг ёмонлигидан асрагин.

*****

Қабримиз кенг бўлиши учун ҳаракат қилайлик!

Қабринг сиққанида ҳолинг нима кечади? Қанчалик азоб ва машаққат ичра қолишингни ўйлаб кўр!

Қабримиз кенг бўлиши учун яхши амаллар қилайлик!

Эй Аллоҳ! Бизларнинг қабримизни Ўзинг кенг ва нурли қилгин, омин!

*****

Сенинг бировга қизиғинг бўлмаса ҳам, онангга қизиғинг бор.

Барча томошабин инсонлар сендан юз ўгирса ҳам, онанг барчанинг ўрнини босади.

*****

Ким мусулмонларга қарши сўзлашда тилига эрк берса ва айбларини кавласa, ўлим чоғида Аллоҳ уни шаҳодат калимасини айтишдан тутиб қолади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ, “Баҳруд-думуъ” китобидан

*****

Энг яхши устозлар

Соф эътиқодли, қаттиққўллик қилиб, ўтган дарсини ўқувчилардан талаб қиладиган, ўқимаганга аямай паст баҳо қўядиган, ундан яхши баҳо олиш учун ўқишдан бошқа чора қолдирмайдиган, баҳо қўйиш учун асло пул олмайдиган, ҳар дарсга яхши тайёрланиб келиб, шогирдларига нимадир беришга уринадиган, ўз касбини фидокори бўлган устозлар энг яхши, меҳрибон, ҳалол устозлардир.

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Талабалар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишди

17.01.2025   4910   2 min.
Талабалар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишди

Шу йил 16 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон Халқаро ислом академияси талабалари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
 

Суҳбат аввалида Ҳомиджон домла кейинги йилларда юртимизда ёшларнинг таълим-тарбиясини юксалтиришга катта эътибор берилаётгани таъкидлаш баробарида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тарихи ва бугунги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, илк номи “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси” бўлган ташкилот 1943 йил 20 октябрда ташкил топгани, 1992 йили “Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси”, 1995 йили “Ўзбекистон мусулмонлари идораси” деб давлат рўйхатидан ўтказилгани, истиқлолгача 80 та масжид фаолият юритгани, Ўрта Осиёда ягона бўлган Мир Араб мадрасасида жами 10 нафар талаба ўқитилганини айтиб ўтдилар.


Ҳомиджон домла ўз сўзи давомида мустақиллик неъмати насиб этгандан сўнг диний-маърифий соҳада улкан ўзгаришлар бўлгани, хусусан, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан соҳада амалга оширилаётган кўламли ислоҳотлар натижаси ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари саъй-ҳаракатлари билан юртимиз масжидлари сони 2145 тага, диний таълим муассасалари сони 14 тага етгани, Фатво ва илмий-тадқиқот марказлари, диний адабиётлар нашри, “Вақф” фонди жадал фаолият олиб бораётгани, умра бўйича квота олиб ташлангани, ҳажга борувчилар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани, энг қадимий ва нодир қўлёзма саналган “Усмон мусҳафи”, “Лангар Қуръони” юқори даражада таъмирлангани, Диний идора Кутубхона фондида 20 мингдан зиёд тошбосма ва қўлёзма асарлар яхши ҳолатда сақлаб келинаётгани ва бу каби амалий ишларнинг саноғи ва салмоғи кўплигини таъкидлаб, ана шу эътибор ва имкониятларнинг қадрига етиш ва ҳар ким ўз йўналишида етук мутахассис бўлиб юрт ривожи ва халқ фаровонлигига ҳисса қўшиши лозимлигига урғу қаратдилар.  


Мулоқот якунида ҳар бир талабага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Ёшларга насиҳатим”, “Фитна кўз илғамас хатар” китоблари тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Талабалар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишди Талабалар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишди Талабалар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишди Талабалар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишди Талабалар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишди Талабалар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишди
Ўзбекистон янгиликлари