Исломий тарбия кўрган инсон ота-онаси кексайганда, уларни хорламайди, дилларини ранжитмайди. Уларнинг ҳақларига бундай дуо қилади:
«Роббир-ҳамҳума кама роббайаний соғийро».
Маъноси: «Парвардигоро, ота-онамга марҳамат эт, улар мени марҳамат-ла вояга етказганлари каби» (Таҳрим сураси, 8-оят).
ЎМИ матбуот хизмати
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан 45-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Шукурбек қори Шухратбеков ва Достонбек қори Содиқов қатнашмоқда.
Маълумот ўрнида Шукурбек Шухратбеков “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 3-курс, Достонбек Содиқов “Саййид Муҳийиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртининг 1-курс талабаси саналади.
Аллоҳ таоло икки ҳамюрт қоримизни юзларини ёруғ қилиб, муваффақият ва зафар ато этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати